Кеча, 15 октябрь куни соат 20:20 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар тантанали кутиб олинди. «Халқ сўзи» кутиб олиш жараёнидан фотосуратларни тақдим этди.
Қайд этиш жоиз, Жакартадаги мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар томонидан умумий ҳисобда 77 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 35 таси олтин, 24 таси кумуш ва 18 та бронза медалларидир.
Тўрт йил олдин Инчеонда бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза, умумий ҳисобда эса 31 та медаль қўлга киритгандилар. Бу сафар эса Параосиё ўйинларидаги рекордлар мутлақ янгиланди ва Ўзбекистон учун энг яхшиси бўлиб тарихга кирди.
Изоҳ (0)