Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлигинини эълон қилди.
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Ўзбекистондаги ҳар бир футбол мухлиси қабулхонага ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуда ЎФА 1-вице-президентига мурожаат қилиши мумкин бўлади. Қайд этилишича, Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир инсоннинг мурожаатини тинглаб, ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради.
Бу орқали эса ўзбек футболида учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, футболни янада ривожлантириш, холислик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда олдинга қўйган мақсадларга эришиш сари катта қадам ташланади, дейилади хабарда.
Қабулхона манзили: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98/А. Телефон: (+998 71) 230 9058
Изоҳ (0)