Ўзбекистонда жорий йилнинг январь сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан нефть қазиб олиш ҳажми 9,6 фоизга пасайди. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан далолат бермоқда.
Кўмир қазиб олиш ҳам 4,2 фоизга камайди.
Шу билан бирга, автомобиль бензини ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш тегишли равишда 6,9 ва 9,3 фоизга кўпайди.
Мамлакатда 9 ой давомида 2,9 миллион тонна кўмир ва 561,5 минг тонна нефть қазиб олинди. Ўтган йили бу кўрсаткичлар тегишли равишда 3 миллион ва 620,9 минг тонннани ташкил этганди.
Нефть маҳсулотлари ва энергия ташувчилар экспорти 1,8 миллиард долларга етди ва умумий экспортнинг 20 фоизини ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 61,7 фоизга кўп.
Изоҳ (0)