• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Американинг 8 университетида ўзбек тили ўқитилади. Германияда-чи?

    Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 29 йил бўлди. Бугун ўзбек тили кўпгина хориж давлатларида ҳам ўргатилади. У ерда ўзбек тилидан ўзбекистонлик ўқитувчилар дарс беради. Шундай жаҳонгашта, ўзбек тилини дунёга кенг тарғиб қилаётган ўқитувчилардан бири Самарқанд давлат университети филология факультети декани, филология фанлари доктори, профессор Жўлибой Элтазаровдир. Сана муносабати билан ЎзА устозни суҳбатга чорлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    – Сиз бир неча хориж олий ўқув юртларида ўзбек тилидан сабоқ бергансиз. Бу жараён қандай кечгани ҳақида сўзлаб берсангиз.

    – Менга Германия, Япония, Жанубий Корея, Туркия ва Америка Қўшма Штатларида ишлаш насиб этди. Туркия ва Японияда тўрт йилдан саккиз йил фаолият кўрсатдим. Хорижда ўзбек тилини ўргатиш осон эмас. Фақат грамматикани ўргатиш билан иш битмайди. Тилни ўргатиш жараёнида бутун ўзбек маданиятини, тарихини, этнографиясини, урф-одатларини ўргатиш керак. Комплекс ёндашиш талаб этилади. Аввал сўзлашишни, ёзишни ўргатасиз, кейин ўзбек тилининг содда курсида дарслар олиб борасиз. Ҳарфни танитасиз, саломлашиш, гаплашиш… Шу тарзда соҳаларни кенгайтириб бораверасиз. Масалан, таълим, тарих, соғлиқни сақлаш, гигиена, табиат ва ҳоказо. Талабага ўзбек тилида дунёнинг лисоний манзарасини очишингиз керак. У аввал дунёни ўз она тилисининг «деразаси» орқали кўраётган бўлса, энди дунёнинг лисоний манзарасига ўзбек тили кўзи билан ҳам қарайди. Ҳар бир тил учун дунёнинг лисоний манзараси бор. Ҳар бир миллат дунёга ўз менталитети, дунёқараши, мафкураси, табиати ва жўғрофиясидан келиб чиқиб қарайди. Тил жамиятга мана шундай миллионлаб кўзга кўринмас ип билан боғланган. Сиз талабага ана шу ипларни бир-бир ечиб беришингиз керак.

    Хориждаги кўплаб университетларда ўзбек тили танланма фан. Масалан, Берлин Хумболдт университетида биринчи тил туркча, иккинчи тил ўзбекча. Осака университетида ҳам шундай. Бир курс мажбурий дарс, иккинчи курсдан ихтиёрий, яъни танланма фан сифатида ўқитилади. Дарсни яхши ўта олмасангиз, мультимедиадан фойдаланмасангиз, қизиқиш уйғота олмасангиз, ҳаммаси бекор. Етти нафардан кам талаба сизни тингласа, бу дарс қониқарсиз ҳисобланади. Натижада бир семестрдан кейин паттангизни қўлингизга тутқазиб, қайтариб юборишади.

    Шунинг учун чет элда ўзбек тилини ўргатадиган ўқитувчидан ниҳоятда кўп нарса талаб қилинади. Хорижда тил ўргатадиган ўқитувчи ўз она тилидан ташқари, яна бир туркий тилни яхши билиши керак. Масалан, қозоқ, уйғур ва ҳоказо. Туркча билса, нур устига нур. Буларнинг барчаси ўзбек тилини оммалаштириш учун.

    – Чет давлатларда ўзбек тилини ўргатиш тизими қандай? Бу қай тарзда амалга оширилади?

    – Ўзбек тили дунёда негадир кам ўрганилган тиллар жумласига киради ва шулар жумласида ўргатилади. Япониядаги Осака, Токио чет тиллар университети, Жанубий Кореядаги Конкук, Пусан, Берлиндаги Хумболдт университетларида Осиё-Африка тиллари ичида ўрганилади. Кам ўргатилган, кам тарқалган тил сифатида қаралади. Нега?

    Неча минг йиллик адабий тил анъанасига, тарихга эга тилга бундай ёндашув бироз ғурурга тегади, албатта. Аммо, начора. 130 йил давом этган истибдод даврида ўзбек халқининг ташқи дунё билан алоқаси узилиб қолган, мулоқот фақат рус тилида бўлган. Совет даврида Москва, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) олий ўқув юртларидан бошқа ерда ўзбек тили ўқитилмаган.

    Истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар, ўзбек маданияти, тили, тарихини дунёга танитиш бўйича амалга оширилган ишлар ўз мевасини берди. Бугун Япониянинг 8 университетида, Туркиянинг 18 (илгари фақат Истанбул университетида бўлган), Американинг 8, Германиянинг, адашмасам, 4 университетида ўзбек тили ўқитилади. Булар ўзбек тилининг дунё ҳамжамиятида обрўси ошиб, дунё тилшуносларининг она тилимизга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат. Энг кейинги очилган ўзбек тили ва адабиёти факультети Хитойдаги Миллатлар университетида. Бу ерда Тошкент давлат шарқшунослик институтидан ўқитувчилар бориб дарс беришади. Миллатлар университети ўзбек гуруҳига ҳар икки йилда бир марта 50 нафардан талаба қабул қилади.

    Эски ўзбек тили ўрта асрларда бутун Шарқнинг умумий адабий тили бўлган. Алишер Навоий яратган тил Олтин Ўрда, Волга бўйи, Сибир хонлиги, Қрим хонлиги, умуман, Туркиядан Мўғулистонгача бўлган ўрта турк тили ҳисобланган. Олтин Ўрда, Сибир, Қрим хонликларининг ёрлиқларига, архивларига қарасангиз, барчаси эски ўзбек тилида. Бу тил шунақа ёйғин, ҳаммага тушунарли эди. Аммо 130 йиллик асорат бунга шу даражада катта таъсир ўтказдики, энди тилимизнинг қудратини қайтадан тиклаш керак.

    – Бунинг учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

    – Бунинг учун, аввало, Ўзбекистонда чет элликлар учун ўзбек тили китобининг мукаммал вариантларини яратиш лозим. Масалан, Жанубий Кореяга бориб корейс тилини ўрганаман, деган одамга 50 хил, Туркияда турк тилини ўрганиш учун юзлаб китоблар, дисклар яратилган. Афсуски, бизда хорижликлар учун яхши китоблар кам. Ўзбекча-инглизча, ўзбекча-французча, ўзбекча-немисча ва ҳоказо луғатлар 2000-3000 нусхада чоп этилган. Бу жуда кам. Ўзбек тилини ўргатиш учун шундай ишларни қилмасак, барчаси шунчаки шиорлардан иборат бўлиб қолади. Амалий ишга ўтиш вақти келди. Тилимизнинг обрўси учун доим курашишимиз лозим.

    Самарқанд давлат университетида Ўзбекча ўргатиш маркази (ЎЎМАР) ташкил этмоқчимиз. Бу Туркиядаги ТЎМАР (Туркча ўргатиш маркази), Япониядаги Нихонго тил ўргатиш маркази сингари бўлади. Хорижда тил ўргатиш марказлари тижорий асосда қўйилган. Бундай марказларда ҳар бир хорижлик, масалан, ойига 100 доллардан тўлаб тил ўрганади. Марказ сертификатига эга бўлади ва кейин иш бошлайди. Бизнес қиладими, корхона очадими, талабаларга дарс берадими, аввал расмий давлат тилини ўрганади. Мана, мен 46 ёшимда Японияга бордим ва тўрт ойда 2,5 мингта иероглифни ёд олдим. 46 ёшли одамга бу жуда қийин, лекин бошқа илож йўқ эди. Бу ҳамма давлатда шундай. Тилга ҳурмат шу тарзда пайдо бўлади. Биз ҳам шундай стандартларни жорий қилишимиз керак. Чет элликлар учун малакали ўқитувчиларни, китоблар, дарслик ва луғатлар тайёрлашимиз шарт! Шу орқали ўзбек тилининг обрўсини, нуфузини оширамиз.

    – Ўзбек тили нега айнан Америка Қўшма Штатлари, Германия, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Хитой каби давлатларда ўргатилади? Бундан мақсад нима?

    – Ўзбекистон билан қайси мамлакатнинг яқин сиёсий, иқтисодий дипломатик ва стратегик муносабатлари бўлса, ўша давлатларда ўрганилади. Ҳар бир ривожланган давлатнинг Марказий Осиё билан манфаати бор. Марказий Осиё – жавоҳирлар тўла сандиқ. Бунда Ўзбекистон марказий ўрин эгаллайди. Қолаверса, атрофдаги бешта мамлакатда ҳам ўзбек тили бемалол тушунилади, кенг қўлланилади. Демак, давлатлараро манфаатлар уларнинг тилларини ўрганишни ҳам тақозо этади.

    – Юртимизда Давлат тилига муносабат ҳақида нималар дея оласиз?

    – Ҳаммасини очиқ айтиш керак. Ниманики яширсак, у газак олади. Бир ҳақиқат бор – «Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 29 йил бўлди. Бу давр ичида биз ўз тилимизни тўлақонли давлат тилига айлантира олмадик. Ўзбек тилини хоҳлаган одам ўрганади, хоҳламаган ўрганмайди. Бундай ҳолатда биз тилимиз орбўсини кўтара олмаймиз. Тилимизга бўлган ҳурматимиз ҳаминқадар. Мана, масалан, Жанубий Корея ёки АҚШга ишга кетиш учун аввал унинг тилини, тарихини ўрганиб, имтиҳон топшириб, шу тилни билади, деган сертификатни олиб, кейингина кетамиз. Аммо нега Ўзбекистонда яшаб, Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, ўзбек тилини билмаймиз? Ўрганишни истамаймиз? Ваҳоланки, бутун дунёда расмий давлат тили ўрганилишга мажбур! Тўғри, Конституциямиз ва «Давлат тили тўғрисида»ги қонун фуқароларнинг она тилини эркин қўллашини чекламаган. Аммо Давлат тилига бўлган ҳурмат бундай эркин ва ихтиёрий бўлмаслиги керак. Биз боқибеғамлик қилдик. Ўзбекистон ҳудуди ўзбек тилининг маконидир. Ҳеч бир ривожланган давлатда бошқа бир тил давлат тили билан баробар қўлланилмайди.

    Тилнинг софлигини сақлаш учун ҳам комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Тилни аввало, ўзимиз, ҳар бир ўзбек, Ўзбекистон фуқароси ҳурмат қилиши керак. Яқинда Вазирлар Маҳкамаси «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг Тошкент шаҳридаги ижросини назорат қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу жуда яхши. Буни Самарқандда ва бошқа шаҳарларда ҳам қўллаш зарур.

    – Ёшларнинг сўзлашувида ўзбек тилига русча ёки бошқа тилларни аралаштириб сўзлашига қандай қарайсиз?

    – Бу жамиятимиздаги камчиликларнинг, биз катталар йўл қўйган хатоларнинг, тилга беписандлигимизнинг ёшлардаги акси. Мен уларни айблай олмайман. Бу хатоларни биз қилдик. Нега бирорта япон япон тилини, бирорта турк турк тилини бузиб гапирмайди? Бошқа давлатларда ҳам шундай. Чунки улар ўз она тилига топиниш даражасида қарайди. Биз ҳам тилга шундай муносабатда бўлишимиз керак. Бунинг учун мактабларда, олий ўқув юртларида она тилини ўқитиш ва тарғиб қилиш кучайиши, қатъийлашиши, бир сўз билан айтганда, она тилимиз кучли ҳимоя қилиниши зарур. Оммавий ахборот воситаларида ҳам тил ҳақида чиқишлар фақат «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинган кун арафасида эмас, доимий бўлиши мақсадга мувофиқдир.

    16.10.2018, 21:19   Изоҳ (0)   33014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳрамон Қуронбоев Қўқондаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди (фото)

    16.10.2018, 20:54

    Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Хитой элчисига Ўзбекистонда хитой тили маркази очишни таклиф этди

    16.10.2018, 18:29

    Республикада суд ва терговдан қочиб юрган 15 нафар шахс ушланди

    16.10.2018, 17:33

    Тошкентда 491 та ноқонуний қурилган турар жой объектларига мулк ҳуқуқи берилди

    16.10.2018, 17:17

    «Мустақиллик» майдонидаги фаввора 45 кунда таъмирланди (видео)

    16.10.2018, 17:01

    Президент ҳузурида Оролбўйи Халқаро инновация маркази тузилади

    16.10.2018, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    Дунё | 17 май, 16:00

    Жиззахдаги бозор яқинида икки қаватли чойхона ёниб кетди (видео) 

    Ўзбекистон | 17 май, 15:53

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистон | 17 май, 15:20

    “Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 17 май, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.