Жорий йилнинг 12 октябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги адабий-маданий муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ривожлантиришдан иборат. Университет ректори профессор Шуҳрат Сирожиддинов Цзян Ян билан суҳбат чоғида ТошДЎТАУ қошида Хитой марказини очишни таклиф этди. Мазкур марказ ёшларга хитой тилини ўргатиш баробарида Хитой миллий қадриятларини ўзида жамлаган маданий гўшага ҳам айланади.
Қолаверса, ўзбек адабиёти намуналарини хитой тилига, хитой ижодкорлари асарларини ўзбек тилига таржима қила оладиган таржимонларни ҳам мазкур марказ етиштириб бериши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)