Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳри бўйича жами 491 та ноқонуний қурилган якка тартибдаги турар жой объектларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек туманида 139 та, Шайхонтоҳур туманида 93 та, Юнусобод туманида 87 та, Миробод туманида 43 та, Яшнобод туамнида 42 та, Учтепа туманида 37 та Сергели туманида 26 та, Чилонзор туманида 23 та ноқонуний равишда қурилган якка тартибдаги уй-жойларга нисбатан бир марталик умумдавлат акцияси доирасида туман комиссияларининг қарори билан эгалик ҳуқуқи эътироф этилди ва фуқароларни кўп йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ҳал этилди.
«Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Бектемир, Олмазор ва Яккасарой туман комиссиялари, яъни давлат хизматини кўрсатишда қатнашувчи ваколатли давлат органлари мутассади ходимлари ҳам мазкур ҳолатдан тегишли хулоса чиқарадилар ва фуқароларнинг аризалари ижросини таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрадилар деган умиддамиз»,— дейилади хабарда.
Изоҳ (0)