Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойида туристлар учун жами 255 ўринли 11 та янги жойлашиш муассасаси ишга тушган. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида учта хостел ва битта меҳмонхона фаолият бошлаган. Тошкент вилоятида эса туристлар махсус уй меҳмонхоналари яратилган.
Самарқанд вилоятида жами 34 ўринли меҳмонхона ва хостел ташкил этилган. Бухоро вилоятида эса олти хонадан иборат яна бир хостел бор.
Жиззах вилоятида энг катта – 28 хонадан иборат 52 ўринли «Караван» меҳмонхонаси ҳам ишга туширилган.
Изоҳ (0)