Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида шу йил 13 октябрь куни «Рапқон» МФЙда яшовчи А.У. (исмли аёл) шу МФЙ Юқори маҳалласида яшовчи Д.М. (исмли аёл)нинг уйига кириб, уни юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Сўнг уйидан 2 турдаги заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.У. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)