«Sen yolg‘iz emassan» фонди кўмаги билан шу ҳафта бир гуруҳ француз шифокорлари Тошкентга келди.
Ушбу хайрия акция доирасида кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида жарроҳлик операциялари ўтказилиб, тиббий кўрик амалга оширилмоқда.
Мазкур миссия доирасида 7 нафар болада мураккаб юрак операциялари бажарилди, яқин кунлар ичида яна 5 та операция ўтказилиши кутилмоқда.
2015-йилда бошланган ўзаро ҳамкорлик доирасида етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига жами 90 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди. Ушбу операциялардан 13 таси фонднинг молиявий ёрдами билан Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрик клиникада амалга оширилди.
Изоҳ (0)