Россия президенти Владимир Путин кейинги ҳафта Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф якунларига кўра катта миқдорда ҳужжатлар пакети имзоланади ҳамда АЭС қурилишига старт берилади, деб ёзмоқда «РИА Новости».
«Кейинги ҳафта бўлиб ўтадиган Тошкентга расмий ташриф чоғида президент Шавкат Мирзиёев билан жиддий музокаралар бўлиб ўтишига умид қиламиз. Уларнинг якунларига кўра катта миқдорда қўшма ҳукуматлараро ва тижорий ҳужжатлар имзоланади», — деди Путин чет эл элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Россиянинг стратегик шериги ва иттифоқчиси бўлиб, ҳамма соҳада икки томонлама алоқалар кучаймоқда.
Изоҳ (0)