Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 70 ёшли пенсионер Владислав Е.га нисбатан босқинчилик мақсадида ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Гумонланувчи пенсионерга ўзини Артём деб таништиради ва ундан ишга жойлашишда ёрдам сўрайди. Владислав уни уйга таклиф этади. Бу ерда «меҳмон» қарияга ташланиб, унга тан жароҳатлари етказади. Сўнг 1500 доллар, қиймати 3,3 миллион сўм бўлган Samsung телефони, нетбук ва планшетни ўғирлаб, яширинади.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчининг шахси аниқланди. У Самарқанд вилоятида яшовчи 24 ёшли Николай Б. бўлиб чиқди. Ҳозирда у қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)