ЮНЕСКО Ўзбекистонда икки йирик халқаро анжуманни ўтказади. Парижда Шавкат Мирзиёев ва халқаро ташкилот бош директори Одри Азуленинг учрашуви давомида бу борадаги келишувга эришилди.
Мазкур келишувга кўра, Ўзбекистонда Марказий Осиё ёш олимлари минтақавий форуми ҳамда 2019 йилда Тошкентда «Ахборот технологиялари маданий меросни асраш хизматида» мавзуида Осиё форуми ўтказилади.
ЮНЕСКО Бош директори Ўзбекистон Президентининг ушбу ташкилот шафелигида Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро институт ташкил этиш, Тошкент Ахборот технологиялари университети ҳузурида Таълимда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича минтақавий марказ ҳамда Самарқанддаги Туризм халқаро университетида ЮНЕСКО кафедрасини тузиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)