«Sreda.uz» сайтида Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги поезднинг кутилмаганда бекор қилиниши билан боғлиқ мақола эълон қилинди.
Муаллифнинг ёзишича, у Бухорога хизмат юзасидан поездда борган, аммо Тошкентга қайтишда вокзалга киритишмаган ва поезд бекор қилинганини айтишган. «Ўзбекистон темир йўллари» ходимаси чиқиб, вокзалнинг кириш эшиги ёнида тўпланганларга поезд икки кунга бекор қилинганини маълум қилган. Бунинг сабабини эса техник носозликлар билан изоҳлашган.
Муаллиф Тошкентга етиб келгач (автобус билан), «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот котибидан Тошкент ва Бухоро ўртасида қатновчи поезднинг бекор қилиниши юзасидан аниқ сабабни аниқлаштиришга уринган. Расмий сабаб эса қуйидагича янграган:
«Олтинчи ва еттинчи октябрь кунлари еттита поезд қатновдан олинди. Кутилмаганда ҳаво совиб кетди, вагонларда тирқишларни зичлаш керак эди, кондициялаш тизими ишдан чиққан эди».
«‘Ўзбекистон темир йўллари’ мендан расман узр сўради, аммо форс-мажорни минглаб кишилар бошидан кечирди. Расмий версияга ишониш қийин. Агар унга ишонсак, савол пайдо бўлади: фақат Тошкент—Бухоро йўналишида ҳолат шунақами? Эртага яна қайси йўналишларда поездлар бекор қилинади?» — дея ҳақли равишда норозилик билдиради муаллиф.
Изоҳ (0)