2018/2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган даврда Россия ОТМларида ўқиш учун энг кўп аризалар Ўзбекистон фуқаролари томонидан берилган, деб ёзади RT. 7225 нафар ўзбекистонлик Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун ҳужжат топширган.
Берилган аризалар сони бўйича Тожикистон фуқаролари иккинчи ўринда жойлашди — 6263 киши. Ундан кейинда — афғонистонликлар (5134 киши).
Россияда ўқиш учун ҳужжат топширганлар сони бўйича етакчи мамлакатлар бешлигига Қозоғистон (3763) ва Жазоир (2737) ҳам кирди.
2018/2019 ўқув йили учун ОТМларга ўқишга кириш кампанияси чоғида жами 88 906 нафар чет эллик ариза топширган.
Россия ҳукумати бу йил ОТМларда 15 минг хорижликка бепул таълим учун жой ажратган.
Изоҳ (0)