• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мирзо Улуғбек Абдусаломов: «Сайлов жараёнини бошқаришнинг электрон тизими яратилади»

    Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов 2018 йил 4 октябрдаги «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор аҳамияти ва ижроси бўйича ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    – Замонавий технологиялардан мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий салоҳиятини ошириш, эл-у юртимиз қадриятларини ва ютуқларини жаҳон ҳамжамиятига танитиш, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида самарали фойдаланилмоқда, – дейди М.Абдусаломов.

    – Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлатчилигимизда улкан ўзгариш ясаган тарихий нутқи – 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида «... 2019 йилда ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга ҳозирдан киришиш керак. Дастурда мазкур сиёсий жараён янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур», — деб таъкидланган эди.

    Бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 5-бандида Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини такомиллаштириш ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш вазифаси белгилаб қўйилди.

    Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид қарорнинг қабул қилиниши ушбу вазифаларни амалга оширишда жуда муҳим аҳамият касб этади. Гарчи ушбу қарор ташкилий-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлса-да, унинг сиёсий аҳамияти беқиёсдир. Мазкур қарор билан мамлакатимизда сайлов тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги қадам қўйилди. Зеро, сайлов сиёсий ҳаётимизни демократлаштиришда энг долзарб жиҳатлардан ҳисобланади.

    Президент қарорининг қабул қилинишидан асосий мақсад – аввало, сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишдан иборат. Шунингдек, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан самарали фойдаланиш учун зарур дастурий инфратузилмани яратишдир.

    Бу тизим барча сайловчилар умумий сонини, яъни маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида уларни аниқлаш, шунингдек, хориждаги ватандош сайловчилар ҳисобини олиш, сайлов округи ва участкаларидаги сайловчилар нормасини белгилаш учун қулай шарт-шароит яратади.

    Мазкур тизимни жорий қилиш сайловларнинг шаффофлигини, «бир сайловчи – бир овозга эга» принципини қатъий амалга оширади. Рўйхатнинг холислиги ва изчил янгиланиб боришини таъминлайди. Сайловчилар яшаш манзили ўзгарганда онлайн тарзда мурожаат қилиб, сайлов участкасини ўзгартириши осон бўлади. Ҳар бир сайловчи тегишли маълумотлар базаси билан танишиш учун имкониятига эга бўлади. Округ ва сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш, якунларини умумлаштириш ишларини енгиллаштиради.

    Электрон тизим – сайловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш билан биргаликда сайлов комиссиялари ишини ҳам осонлаштиради. Бундан ташқари, ушбу дастурнинг ишга туширилиши фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, чет элларга чиқиш ва қайтиши ҳақидаги батафсил маълумотларни, уй-жой ва бошқа кўчмас мулк объектларини тўлиқ ҳисоб-китобини, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг номлари ва рақамларини электрон шаклда аниқ ва равшан белгиланишини тақозо этади.

    Бу, ўз навбатида, фуқаролик ҳолати далолатномаларини тўлиқ тартибга солиш, аҳоли миграцияси, паспорт тизими ва давлат кадастр хизмати аҳволини юқори савияга кўтаришга олиб келади. Шунингдек, солиқ солиш объектлари кенгаяди ва бюджет даромадлари ошади.

    – Сайлов жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича эксперимент ўтказилган эди. Бу қандай натижа берган?

    – Ҳақиқатан, 2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловларда сайлов жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш мақсадида ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш илк маротаба ҳуқуқий эксперимент тариқасида синовдан ўтказилган.

    Сайловчининг ягона электрон рўйхатга киритилиши ҳар бир фуқарони аниқ манзили билан биргаликда рўйхатга олиш демакдир. Ҳозирги кунга қадар, тўғрисини айтадиган бўлсак, битта сайловчи бир нечта рўйхатга кириб қолиши ҳолатлари учраётганди. Яъни пропискаси бир жойда, яшаш жойи бошқа ерда. Бу эса, ўз навбатида, сайлов куни айрим муаммоларни келтириб чиқарар эди. «Бир сайловчи – бир овоз»га эга деган принципга айрим жойларда риоя этилмаганлиги халқаро кузатувчилар томонидан ҳам қайд этилган эди.

    Яна бир муаммо: бу сайловчиларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари тўғрисидаги ишончли ва аниқ ахборотнинг етарли эмаслигидир. Бу эса бошқа бир муаммони келтириб чиқарган. Мазкур масала кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрининг йўқлиги ёки объектлар ягона реестри қоғоз шаклида эскириб кетган ва бир хиллаштирилмаганлиги муайян қийинчиликларни келтириб чиқарар эди. Сайлов участкаларининг замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланиши ва уларнинг интернет тармоғига уланиши даражаси пастлигича қолаётгани сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини бермаган. Шунингдек, жойлардаги сайлов комиссиялари аъзоларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир билим ва кўникмалари даражаси пастлиги сайлов жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштиришда қийинчилик туғдирган.

    Сайлов жараёнига АКТни жорий қилиш бўйича хорижий тажриба ҳам батафсил ўрганилди. Ривожланган демократик давлатларнинг сайлов қонунчилиги ва амалиёти, хусусан 20 дан зиёд нафақат Ғарбий Европа, балки Шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатларининг тажрибаси ҳам таҳлил қилинди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсиялари эътиборга олинди.

    Мана энди янги қарорга асосан 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар жараёнида мазкур янги тизим амалиётга жорий этилади.

    – Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилишда Марказий сайлов комиссияси қандай вазифаларни бажаради?

    – Президентимиз қарорида Марказий сайлов комиссиясига мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш юкланган.

    Шунингдек, сайлов комиссиялари вакилларини янги тизим билан ишлаш кўникмаларига ўқитиш вазифалари қатъий этиб белгилаб берилди. Марказий сайлов комиссиясида йиғилиш ўтказилиб, қарор ижроси учун масъул бўлган давлат органлари, манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Мазкур қарор мамлакатимизда сайлов тизимини янада такомиллаштириш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда сиёсий фаоллигини юксалтириш, сайловларнинг очиқ, ошкора ва транспарентлигини таъминлашга зарур шароит яратади. Сайлов жараёнига фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳаллий ва халқаро кузатувчиларнинг иштирокини кенгайтириш борасида дастуриламал бўлишига ҳам ишончимиз комил.

    Қайд этиб ўтиш жоиз, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда сайлов тизимини ислоҳ қилиш, уни янада демократлаштириш, халқаро андоза ва принципларга мослаштириш, фуқароларга қулайлик ва эркинлик яратиш бўйича улкан ишлар олиб борилмоқда. Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш йўлида янги Сайлов кодекси лойиҳаси кенг халқ муҳокамасидан ўтмоқда, халқаро экспертлар ва ташкилотларнинг хулосалари олинмоқда.

    Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни тубдан янги босқичга кўтарадиган амалий ишларга йўл очди.

    09.10.2018, 09:30   Изоҳ (0)   8311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада хонадонидан 8 кг гиёҳвандлик моддаси топилган фуқарога жазо тайинланди

    09.10.2018, 09:11

    Сирдарёда пахта ҳосилини сотиб юборган фермерга жиноят иши очилди

    09.10.2018, 09:11

    Ўзбекистонда хусусий мактабларга давлат намунасидаги аттестатлар топширишга рухсат берилиши мумкин

    09.10.2018, 08:55

    Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифининг биринчи куни (видео)

    09.10.2018, 08:40

    Фарғонада давлат хизматлари марказлари томонидан 320 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди

    09.10.2018, 08:40

    Шавкат Мирзиёев Франция компанияларини Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаолликка чақирди

    09.10.2018, 08:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    Кино | 25 май, 10:51

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29

    Лука Модрич “Реал” билан расман хайрлашди: “Якунлангани учун йиғлама, содир бўлганидан қувон”

    Спорт | 25 май, 10:19

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.