1976 йилда Ўзбекистон туманида туғилган Ғ. Ф. ўз хонадони томорқасида кўкнор ўсимлигини ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб парваришлаб келган. Пишиб етилган кўкнор бошоқларини қоғоз қутида сақлаб, кейинчалик истеъмол қилиш мақсадида яшириб қўйган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.
Назорат тадбири чоғида Ғ. Ф.нинг хонадонида кўкнор ўсимлиги борлиги аниқланган. Шунингдек, хонадондаги шкафдан 8953 грамм «кўкнор» гиёҳвандлик воситаси топилган.
Мазкур жиноят иши судда тергов натижалари ва далилий ашёлар билан ўз исботини топди. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан Ғ. Ф.га 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)