• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада жорий йилнинг ўтган даврида 64 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди

    Фарғона вилоятида тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ҳамда меҳнат бозорини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш орқали жорий йилнинг ўтган даврида 64 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят Бандлик бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь–сентябрь ойларида 162 меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 50 мингдан зиёд иш жойи таклиф қилинди. 9 минг 645 фуқарога доимий ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

    Бундан ташқари, 66 минг 929 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 24 минг 748 нафар иш изловчи фуқаро рўйхатга олиниб, уларнинг 22 минг 288 нафари ишга жойлаштирилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоятда янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш, тадбиркорлик, касаначилик, фермер ва деҳқон хўжаликларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари очилмоқда.

    2018–2019 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида умумий қиймати 1 триллион сўмдан ортиқ 80 га яқин лойиҳани амалга ошириш ҳамда 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

    2018–2019 йилларда ўнга яқин янги қурилиш материаллари, яъни шуруп ва саморез михлар, фриз (керамик плита), ДСП учун ламинат плёнкалари, фолгали ва металлаштирилган плёнкалар, сантехника маҳсулотлари, газобетон, травертин ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.

    Қувасой шаҳрида «Кварц» акциядорлик жамияти қиймати 60 миллион доллар миқдорида бўлган йилига 20 миллион квадрат метр юқори сифатли флоат ойнаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш эвазига 250 та, Ўзбекистон туманида «Турон эко цемент» корхонаси 130 миллиард сўм ҳисобига йилига 700 минг тонна цемент ишлаб чиқариш натижасида 100 та, Фарғона туманида «Эко керамика» корхонаси томонидан 32 миллиард сўм ҳисобига йилига 100 минг дона импорт ўрнини босувчи сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш асосида 180 та ва Фарғона шаҳрида «V and B Kemikal» корхонаси 26,5 миллиард сўм ҳисобига йилига 3,6 миллион дона керамик плиткалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш туфайли 50 та янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

    – 2018 йилнинг ўтган даврида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида 20 мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган эди. Президентнинг ҳудудларга ташрифлари давомида тасдиқланган қўшимча дастур бўйича эса 71 609 та янги иш ўрни ташкил этиш белгиланган. Бандлик дастурини ишлаб чиқишда янги иш ўринлари яратишнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинган. Январь–сентябрь ойларида биргина иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолиятини кенгайтириш дастури ҳисобидан 5 минг 523 янги иш ўрни яратилди, – дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустамжон Мамадалиев.

    08.10.2018, 16:25   Изоҳ (0)   6387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция компанияси Самарқандда қуёш электр станциясини қуради

    08.10.2018, 15:59

    Ўзбекистонда велосипед йўлкалари тармоғи барпо этилади

    08.10.2018, 15:44

    Астраханда паспортига номаълум муҳр урилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    08.10.2018, 15:31

    Ўзбекистон аҳолиси Президент қарорлари ижроси қандай амалга оширилаётганини назорат қилиши мумкин бўлади

    08.10.2018, 15:18

    Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларини Европага кетишдан олдин кўниктириш марказлари очилиши мумкин

    08.10.2018, 14:55

    Ўзбекистондаги биринчи АЭС Навоий яқинида қурилади

    08.10.2018, 14:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Нигерияда 50 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилди

    Дунё | 4 август, 10:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.