АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп Африкага сафари чоғида кийган оқ дубулғасимон шляпа жамоатчиликнинг таъна-маломатларини келтириб чиқарди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бу шляпани Мелания, хусусан, Кениядаги сафарига кийиб борди.
CNN хабарида айтилишича, бундай шляпа европалик ҳарбийлар томонидан бутун Африка ва Ҳиндистондаги мустамлакалар (қарам мамлакатлар)да қуёшдан ҳимояланиш учун кийилган.
Таъкидланишича, шляпа мустамлакачилик даври ҳақида эслатади ва «жабр-зулм тимсоли» ҳисобланади.
Изоҳ (0)