Жорий йил 5 октябрдан Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида терилган ҳар бир килограмм пахта учун 100 сўмдан қўшиб берилади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Мазкур ҳудудларда олдин пахта пулларига қўшимча назарда тутилмаганди.
Қўшимчалар бериб борилаётган Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг айрим туманларида мавжуд тўловлар ўзгаришсиз қолади.
Мазкур қўшимчалар Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан тўлангани сабабли қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобда инобатга олинмайди.
Маълумот учун, ҳозир терилган ҳар бир килограмм пахта учун жойларда контрактация шартномасининг бажарилганлик ҳажмига қараб 650 сўмдан 1000 сўмгача ҳақ тўланмоқда.
Изоҳ (0)