Россиянинг Астрахан вилоятидаги «Қораўзак» назорат пунктида чегарачилар паспортига мамлакат ҳудудида амалда бўлмаган муҳр урилган Ўзбекистон фуқаросини аниқлади, деб хабар беради «Podrobno.uz».
«Эркак ватанига қайтишни шу даражада хоҳлардики, чегарадан эсон-омон ўтиб олиш учун ҳатто чегарачига 7000 рубль миқдорида пора таклиф қилди. Ушбу ҳаракат учун жиноий жавобгарлик борлиги ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг эркак пора бериш таклифидан қайтди», — дейилади хабарда.
Ҳозирда Ўзбекистон фуқароси миграцион қонунчиликни бузгани учун маъмурий жазо тайинлаш мақсадида полиция ходимларига топширилган.
Изоҳ (0)