Татаристонда «КамАЗ» юк машинаси Toyota Camry русумли автомобиль билан рўпарадан тўқнашиб кетди, деб ёзади Tengrinews.
Автоҳалокат Toyota Camry рулини бошқараётган эркак томонидан Йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилиши туфайли юз берган. У қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгач, юк машинаси билан тўқнашув содир бўлган. Енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юк машинаси россиялик қўшиқчи Ани Лоракнинг концерти учун ускуналарни олиб кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)