Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 6 октябрь санасида футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 8-тур баҳслари давом эттирилмоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Кеча турнинг илк ўйинида «Атлетик Б» жамоаси ўз уйида «Реал Сосьедад»га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Тур доирасида бугун 4 учрашув бўлиб ўтиши белгиланганди. Шулардан учтаси якунига етди. Жумладан, «Жирона» «Эйбар» билан куч синашиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. «Хетафе» «Леванте» ўз майдонида меҳмон қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди.

Турнир жадвалида «Барселона» билан қўшҳоким бўлиб турган Мадриднинг «Реал» жамоаси эса меҳмонда «Алавес»га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда Тибо Куртуа қўриқлаётган мадридликлар дарвозасини 74-дақиқада захирадан майдонга тушган Ману Гарсия ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди. «Реал» эса ЕЧЛ ЦСКАдан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг яна муваффақиятсизликка учради.

Куннинг сўнгги ўйинда «Леганес» «Райо Вальекано» билан курашга киришади.​ Ўйин 23:45 да бошланади. 8-турнинг марказий ўйини эса эртага «Валенсия» ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ла Лига

8-тур беллашувлари

5 октябрь, жума

 «Атлетик Б»—«Реал Сосьедад» 1:3

Голлар: 0:1—30 пенальти, Оярсабал, 1:1—32 Муниаин, 1:2—47 Сангали, 1:3—74 пенальти, Оярсабал.

6 октябрь, шанба

«Жирона»—«Эйбар» 2:3

Голлар: 0:1 – 12, пенальти Шарлес, 1:1 – 40 Стуани, 2:1 – 42 Стуани, 2:2 –45 Арбиля, 2:3 – 72 Энрик.

«Хетафе»—«Леванте» 0:1

Гол: 0:1 – 60 Барди.

«Алавес»—«Реал Мадрид» 1:0

Гол: 1:0 –​ 90+5 Ману Гарсия​

«Леганес»—«Райо Вальекано» 23:45

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади