Кеча, 5 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Конференция давомида бунгача эришилган ютуқлар, қўлга киритилган муваффақиятлар учун федерациянинг аввалги раиси Жамолиддин Бобохоновнинг хизматлари қайд этилиб, унга миннатдорчилик рамзи сифатида зарбоп чопон кийдирилди. Шундан сўнг Отабек Имомов номзоди Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси лавозимига таклиф қилинди. Конференция иштирокчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлаши натижасида Отабек Имомов Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг раиси лавозимига сайланди.
«Асосий мақсадимиз давлатимиз раҳбари томонидан спорт йўналиши бўйича қўйилган вазифаларни бажаришдир. Келажакда янгидан-янги марраларни забт этамиз. Насиб қилса, Токио-2020 Олимпия ўйинларига нафақат лицензия қўлга киритамиз, балки медаллар учун ҳам ҳаракат қиламиз», – деди федерациянинг янги раиси Отабек Имомов.
Изоҳ (0)