Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жианг Ян бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Амударёда ўрнатилган земснарядларнинг ишлашини бориб кўрди. Бу ҳақда Turon 24 хабар бермоқда.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитойнинг кемасозлик компанияси ўртасида 2015 йил 28 сентябрда шартнома имзоланган эди. Унга биноан грант маблағлари асосида Амударё туманига иккита земснаряд ва унга тегишли эҳтиёт қисмлар келтирилган.
Ушбу сув техникалари ҳозир экин майдонларига сув етказиб берувчи «Шихжамол», «Чиғир», «Ерлан атау», «Тошёп» насос станциялари жойлашган каналларни қазмоқда. Шу тариқа туманда қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан узлуксиз таъминлаш ва ернинг ҳосилдорлигини оширишга эришилмоқда.
Хитой элчиси бошчилигидаги делегация 3 октябрь кунги ташрифи чоғида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳамроҳлигида «Амударё Тех» корхонаси экспортга чиқараётган маҳсулотлар билан ҳам танишди.
Изоҳ (0)