Ғазо сектори чегарасида Исроил армияси билан тўқнашувларда 20 мингга яқин киши иштирок этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Ҳозирда Ғазо сектори чегасидаги бир неча нуқтада юз бераётган тартибсизликларда 20 мингга яқин киши қатнашмоқда. Улар ҳарбийларга граната ва тошлар улоқтирмоқда», — дейилади армия матбуот хизмати баёнотида.
Фаластин намойишчилари ҳатти-ҳаракатларига жавобан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо сектори шимолига икки бор зарба берди.
Изоҳ (0)