• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Қашқадарёда инсулин етказиб беришдаги муаммолар барҳам топадими?

    Президентнинг 2017 йил 2—3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида янги саноат корхоналарини барпо этиш, хусусан, дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш хусусида қатор топшириқлар берилган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат раҳбари кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида «Трастбанк» молиявий кўмаги асосида Андижоннинг Хартум қишлоғида «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти томонидан Марказий Осиёда ягона инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Марказий Осиёда ягона бу завод асосан инсулин ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йилига 10 миллион флакон дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга бу корхонани бугун кўпчилик билади.

    Шу пайтга қадар инсулин Ўзбекистонга хориждан келтирилган. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камайиб, валюта тежалиб, қолаверса, нархи ҳам пасаяди, деб ёзишганди экспертлар. Масалан, ҳозирги пайтда бир ампула инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин экан. Хўш, мамлакатда инсулин заводи бор экан, унда нега қандли диабет касалига чалинган беморларга давлат ҳисобидан бепул тарқатилиши лозим бўлган инсулин дориси жойларда, хусусан, Қашқадарёнинг Қамаши туманида тақчиллашиб қолди?

    Бу муаммо ҳақида «Дарё»га қамашилик қандли диабетга чалинган беморнинг фарзанди хат йўллади. Ўз исмини ошкор қилишни хоҳламаган мактаб ўқитувчисининг сўзларига кўра, унинг қарамоғидаги отаси кўп йиллардан бери қандли диабетнинг оғир туридан азият чекиб келмоқда. Фақат бир ўқитувчи маошига яшаëтган оилада инсулин йўқлиги ортидан қатор муаммолар юзага келган, дея хабар беради журналист Абдувоҳид Аҳмедов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Уч ойдан бери Қамашида инсулин инъекцияси берилмаяпти. Авваллари чўзиб, кечиктириб бўлсада, беришарди. Энди уч ой ўтсада, отам инсулин дорисини ололмаяпти. Инсулин оламан деб касалхонага бориб, куни билан дори кутиб, аҳволи баттар бўляпти. Ҳозир оғир аҳволда касалхонада ëтибди. Фарзандлари, яъни биз дорига қандай пул топишни билмай қолдик¸ — дейди инсулин ташвишида юрган ўқитувчи.

    Ҳар ойда аптекадан 30-35 минг сўмга инсулин сотиб олишга қурби етмаслигини айтади у. «Отам бир кун инсулинсиз қолса¸ ўлиб қолиши мумкин, шунинг учун рўзғордаги мол - ҳолни сотиб бўлса ҳам унга дори олишга мажбурмиз» дер экан, инсулин тақчиллигига соғлиқни сақлаш идораларида ўтирган мутасаддилар масъул эканини айтади.

    Туман бўйича инсулин тарқатиш учун масъул поликлиника врач эндокринологи бундай даъволарни рад этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Қисман узилиш бўлди, 5-10 кунга. Вилоятдан қанча инсулин берилса, биз ҳам ҳисоб-китоб билан шуни тарқатамиз. Ҳаммаси кирим-чиқим китобида ëзилади. Инсулин олувчиларимизга дори келиши билан хабар берамиз ва бир-икки кун ичида беморнинг ўзи ёки унинг вакили келиб, қўл қўйиб олиб кетади. Инсулин текинга берилади. Агар бошқа жойларда кечиктирилаётган ёки сотилаётган бўлса, бундан асло хабарим йўқ, — дейди поликлиника врач-эндокринологи Ўрол Тоғаев.

    Қамаши туманида расман рўйхатга олинган 256 нафар инсулин олувчи беморга инсулин инъекциясини тарқатиш учун масъул поликлиника бош врачи Эшмамат Эшонқулов жорий йилнинг 3 июлидан 17 сентябрига қадар инсулин инъекцияси берилмаганини эътироф этди.

    — Июль ойи ҳисобидан бизга инсулин келмади. Бизга вилоятдан берса, уни тарқатамиз беморларга. Поликлиникада 328 нафар қандли диабетга чалинган бемор рўйхатдан ўтган. Шулардан 256 нафари инсулин инъекцияси ва 70 нафари инсулин таблеткаси олиб туради. Охирги инсулинни июль ойининг бошида тарқатиб бўлганмиз. 4 июлдан беморларга дори берганимиз йўқ эди, 17 сентябрдан бери тарқатяпмиз, — дейди Ўрол Тоғаев.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, инсулин сўраб келган беморларга узилишнинг қанчага чўзилиши номаълум экани тушунтирилган ва уларга бу дорини қайси аптекадан олишлари тўғрисида тавсиялар бериб борилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Рўйхатга олинган беморларга бепул берилиши кўзда тутилган инсулиннинг тақчиллашгани сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғландик. Мутахассис Шокир Жўраев инсулин дорисини олиш муаммоси бўлганини тан олди. «Бу камчилик бугунги кунда бартараф этилган. Йил охиригача етарли инсулинимиз бор. Беморларимиз қийналмасдан ўзлари бириктирилган тиббиёт бирлашмаларидан олишлари мумкин», дея таъкидлади Шокир Жўраев.

    Қандли диабет мамлакатда давлат ҳисобидан даволаниладиган касалликлар рўйхатига киради ва жойлардаги соғлиқни сақлаш тизимлари бепул инсулин олиши лозим беморларни аниқлаш ва уларга дори тарқатиш учун масъул. Бироқ жойларда, юқоридаги каби, инсулин олишда узилишлар кузатилмоқда.

    04.10.2018, 23:30   Изоҳ (0)   11026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ёш дизайнерлар Милан мода ҳафталигида иштирок этди

    04.10.2018, 23:15

    Ўзбекистон ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

    04.10.2018, 23:00

    Яшаш жойидан бериладиган маълумотномалар бекор қилинди

    04.10.2018, 22:21

    Юриб кетишига умид қилаётган шоира қиз ёхуд Бахтинисога бахт берайлик!

    04.10.2018, 20:32

    Тошкентда вақтинчалик пропискани бир кунда олиш мумкин бўлди

    04.10.2018, 19:50

    Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган 21 ёшли қизга жазо тайинланди (видео)

    04.10.2018, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.