Германиянинг Мюнхен шаҳрида Бавариянинг сиёсий курси ўнгга «бурилишига» қарши оммавий намойишда 20 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Намойиш «Вақт келди! — биргаликда қўрқув сиёсатига қарши» шиори остида бўлиб ўтмоқда. Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, совуқ ва шамолли об-ҳавога қарамасдан, намойишда қарийб 21 минг киши иштирок этмоқда. Намойишчилар Христиан-социал партияси етакчиси Хорст Зеехофер ва Бавария федерал ери бош вазири Маркус Зёдерни танқид қилувчи ёзувларни олиб юрибди.
Таъкидланишича, намойишчилар шу тариқа полиция ҳуқуқлари кенгайишига, Бавария сиёсатининг ҳеч қандай шаклда ўнгга «бурилишига» йўл қўймаслиги ҳақида хабар юборишни хоҳламоқда.
Изоҳ (0)