Энергия тежаш миллий компанияси ва «Внешэкономбанк» (Россия) ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Томонлар Ўзбекистонга Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини етказиб беришни молиялаштириш доирасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.
Жумладан, Россия банки Ўзбекистонда электр станциялари, насос станциялари модернизациясини кўзда тутувчи қатор лойиҳаларни молиялаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)