Американинг United Airlines авиакомпанияси борткузатувчиси самолётдаги йўловчилардан бирига боласининг 5 дақиқадан кўпроқ йиғлаётгани муносабати билан эътироз билдирди, деб ёзади «Nur.kz».
Йўловчи аёлнинг айтишича, у ўғли ва турмуш ўртоғи билан Сиднейдан Сан-Францискога учаётган эди.
Самолёт ҳавога кўтарилиши билан аёлнинг 8 ойлик фарзанди инжиқлик қила бошлади. Беш дақиқадан сўнг унинг ёнига стюардесса келиб, қоидага кўра кичкина болаларнинг беш дақиқадан кўп йиғлаши тақиқланганини маълум қилган.
Рейс йўловчиси бўлган аёл фарзандини овута олмаётганини айтса-да, стюардесса ўз фикрида туриб олади.
Ушбу ҳолат учун авиакомпания вакиллари ва самолёт командири аёлдан узр сўраган.
Изоҳ (0)