Россиянинг электромагнит қуроли полигонлар шароитида синовдан ўтмоқда, деб ёзади «ТАСС» «Радиоэлектрон технологиялар» концерни бош директори биринчи ўринбосарининг маслаҳатчиси Владимир Михеевга таяниб. Бундай қурол яқин орада Сурияда қўлланилиши мумкин.
Михеевнинг сўзларига кўра, электромагнит қурол тизимлари (СВЧ-пушкалар) «бор ва жуда самарадорлик билан ривожланмоқда». «Синовлар доимий равишда ҳам лаборатория шароитларида, ҳам полигонларда олиб борилмоқда», — деди у. Михеевнинг қўшимча қилишича, шу билан бир вақтда электромагнит қурол-яроғдан ҳимоя тизимлари устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.
«Арсенал Отечества» журнали бош муҳаррири Виктор Мураховский таъкидлашича, 2019 йилнинг январидан россиялик ҳарбийлар серияли равишда дронга қарши қуролларга эга бўлади, улар тақиб юриладиган электромагнит импульсини тарқатувчи сифатида қўлланилади. «Шу жумладан, албатта, Суриядаги ҳарбий хизматчиларимизга ҳам етказилади», — деди эксперт.
Изоҳ (0)