Фарғона вилоятининг Фарғона туманида хонадондан пул ўғирлаш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона тумани «Миндон» маҳалла фуқаролар йиғини Ҳақиқат кўчасидаги хонадонлардан бирининг ётоқхонасидан куппа-кундуз куни 3000 АҚШ доллари ҳамда 700 минг сўм пул номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган. Уй эгаси З. Мирзааҳмедовнинг туман ИИБга ёзган аризасига биноан олиб борилган тезкор тадбир натижасида 19 яшар гумонланувчи қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)