• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда пропискадаги узилиш вақти учун баъзи нафақалар тўланади

    Ўзбекистонда пропискадаги узилиш вақти учун баъзи нафақалар тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 25 сентябрдаги 766-сон қарорида шу ва бошқа чоралар назарда тутилган. Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритилган, деб ёзади Norma.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш, шунингдек пенсия тайинлаш учун меҳнат стажи ва суғурта бадалларини ҳисобга олиш масалалари юзасидан ўзгартиришлар киритилди.

    Биринчидан, вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатномага (хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун) эга бўлган, болаликдан ногиронларга ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тўлашни тиклаш тартибига аниқлик киритилди. Ҳисобга олишнинг кўрсатилган турларининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, нафақа тўлаш тўхтатилади ва ҳисобга олишнинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб уни олиш мумкин.

    Мисол. Фуқаронинг Тошкентдаги вақтинчалик пропискасининг амал қилиш муддати 2017 йил 1 июнда тугаган. 2018 йил сентябрда шахс пойтахтда келган жойи бўйича яна ҳисобга олинган ва тўланиши тўхтатилган нафақани олиш учун пенсия бўлимига мурожаат қилган. Жорий этилган тартиб моҳиятидан келиб чиқилса, мазкур шахс 2017 йил июндан 2018 йил июнгача бўлган давр учун, яъни ўтган 12 ой учун нафақа олиши мумкин. 2018 йил июль–август ойлари учун нафақаларни олмайди, сабаби улар 12 ойлик даврга кирмайди. Тўлов тўлаш эса 2018 йил сентябрдан, яъни фуқаро яна ҳисобга олинган санадан бошлаб тикланади. 

    Иккинчидан, пенсионер мамлакат ташқарисига доимий яшаш учун кетаётганда пенсияни муддатидан олдин тўлаш тартибига аниқлик киритилди. Маълумки, бундай ҳолларда пенсионер кетишгача 6 ойлик пенсиясини ариза берилган кундаги унинг миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб олиши мумкин. Энди пенсия тўланадиган 6 ойлик давр қандай ҳисобланишига аниқлик киритилди. У кетишдан аввал пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади.

    Мисол. Доимий яшаш учун кетаётган пенсионер 20 августда кетишдан аввалги 6 ой учун пенсия тўлашни сўраб пенсия бўлимига ариза берди. У пенсияни август ойидан январь ойигача оладиган бўлиб чиқаяпти. Сабаби кетишдан аввал пенсия тўлашни сўраб ариза берган ой (август) 6 ойлик даврни ҳисоблашда инобатга олинади.

    Учинчидан, иш билан таъминланган шахсларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни энди солиқ органлари беради. Илгари солиқчилар барча маълумотларни пенсия бўлимларига тақдим этар, улар ўз навбатида суғурта бадаллари бўйича маълумотномаларни берар эди. Кўрсатилган маълумотномалар пенсия тайинлашда иш стажини белгилаш учун зарур.

    Тўртинчидан, белгиланишича, тайёрлов курсларида ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланмайди. Ҳужжатда тайёрлов курслари тушунчасига нималар кириши юзасидан аниқлик киритилмаган. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари назарда тутилаётган кўринади.

    Бешинчидан, меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган (қалбакилаштирилган) деб топилган ёзувлар меҳнат фаолиятининг охирги 10 йиллик даврига киритилмаслиги белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз, пенсиялар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ойлик иш ҳақини ҳисоблаш зарур бўлади. Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йил учун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ойлик иш ҳақи олинади. 

    Олтинчидан, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, ЯТТ, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзолари ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг суғурта бадалларини ҳисобга олиш тартибига тузатиш киритилди. Улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаганликлари далилини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар қуйидагилардир:

    • 2018 йилгача – банк квитансиялари ва тўлов ҳужжатлари;
    • 2018 йилдан бошлаб – солиқ органларининг маълумотлари.
    Эслатиб ўтамиз, илгари суғурта бадаллари ҳисобга олиниши учун улар пенсия бўлимига мурожаат қилишлари зарур эди.

    Еттинчидан, юқорида кўрсатилган тузатишларга кўра, тўланган суғурта бадаллари асосида чет элда ишловчиларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилади. Ҳозир бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг мамлакат ва чет элда бўлиш даври ҳақидаги маълумотномасини расмийлаштириш керак эмас. Ушбу маълумотнома Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

    Энди чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар), республика дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги ҳақида маълумот кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.

    Қарорда бошқа бир қатор ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

    02.10.2018, 19:37   Изоҳ (0)   13099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек олимлари Нобель совриндорига фахрий доктор унвонини берди

    02.10.2018, 18:20

    Андижонда 6100 АҚШ доллари эвазига ДХХга ишга жойламоқчи бўлган шахслар ушланди 

    02.10.2018, 18:13

    Республикада суд ва терговдан қочиб юрган 7 нафар шахс ушланди

    02.10.2018, 17:05

    Самарқандда Nexia юк машинасига урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

    02.10.2018, 16:55

    Тошкентда Captiva ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 2 киши касалхонага ётқизилди

    02.10.2018, 16:40

    Чилонзорда Lacetti салонидан 5,5 минг доллар ўғирлаган шахс ушланди

    02.10.2018, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.