Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Эйфель минораси Шарль Азнавур хотирасига тилларанг тусли ёғду таратди, деб ёзади «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Таниқли хонанда шарафига Франциядаги кўча ёки хиёбонга унинг номини бериш таклиф этилмоқда.
Ереванда Азнавур номидаги майдонга минглаб кишилар чиқиб, шам ёқди. Улар орасида ҳукумат аъзолари, хусусан бош вазир ҳам бўлган.
Асли Арманистондан бўлган франциялик хонанда 94 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)