Озиқ-овқатга бўлган севги инсонни дунёнинг қайси бурчакларига чорлай олиши мумкинлиги ҳайратланарли! Ҳалигина, жуда ҳам кўп саҳифа аъзоларига эга ва дунё бўйлаб мухлисларига эга бўлган машҳур фуд-блогер — Марк Винс, Ўзбекистон каби бир мамлакат ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эди.
Марк — жуда ҳам енгил қарор қабул қиладиган, ажойиб инсон. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили билан қисқа электрон ёзишув — ва у бизнинг меҳмон, ўзбек миллий таомларини татиб кўриш учун минглаб километрларни кесиб ўтишга рози. Марк бизнинг юртга ёлғиз эмас, умр йўлдоши ва кичкина ўғли билан ташриф буюрди.
Блогер Ўзбекистоннинг миллий таомлари ҳақида асосий тушунчага эга бўлгандан сўнг, у вилоятлар таомларини татиб кўриш учун бошқа ўзбек шаҳарларини зиёрат қилиш қарорини қабул қилди. Сўзсиз, must-visit жойлари этиб Самарқанд, Бухоро ва Хива танлаб олинди. Маркнинг Ўзбекистондаги сафари давомида ўзбек бошловчиси, фуд-блогер ва влогер — Равшан Ҳожиев ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошчилигидаги Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш ва маркетинг тадқиқотларини бошқариш бошлиғи — Беҳруз Ҳамзаев унга йўлбошлик қилди. Тошкент Маркни ўзининг маҳаллий турли-туман таомлари билан лол қолдирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу кўпгина таомларни ўзгармас умумий масаллиқ — гўшт бирлаштириб туради. Шунингдек, Марк маҳаллий овқатлар жуда юқори калорияга эга эканлиги билан ажралиб туришини таъкидлади.
Марк Винс — саёҳатчи таомсевар, блогер, влогер, The Eating Thai Food Guide («Таиланд таомларини тановул қилиш бўйича қўлланма») китобининг муаллифи ва шунчаки саргузаштлар ва янги таъмларни севувчи инсон. Марк АҚШда туғилган, ўзининг хотини Ин ва ўғли билан Таиландда истиқомат қилади. Ҳатто ёш болалик чоғида ҳам у ўз ҳаётини саёҳат қилишга бағишлашга қарор қилган — унинг оиласи дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб яшаш жойларини ўзгартирди. Кичгина Маркнинг биринчи мамлакати Франция бўлди, кейичалик улар Конгода яшашди, кейин Кенияда, Канада ва Гавайида эдилар. Улғайиб, Марк ўзи мустақил саёҳат қилишни бошлади — Аргентина, Уругвай ва Чилида бўлиб, яна АҚШга қайтди. Кейинги 6 ой ичида у жануби-шарқий Осиё ва Филлипинда бўлди, ва сафарлари чоғида, интернетга кириш имконияти пайдо бўлганда ўзининг блогини олиб борди.
Марк ўзининг барча сафарларида, доимий равишда мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб ўтган видеолар ёзарди; у маҳаллий ошхонага алоҳида эътибор қаратар эди — хусусан миллий таомларга, ҳамда кўча таомларига. Ушбу қизиқиш 2009 йилда мустақил овқат ҳақидаги тревел-блог пайдо бўлишига олиб келди — шундай қилиб, ҳар бир давлатни нафақат саёҳатчи нуқтаи назаридан, балким мазали ва турли хил таом тановул қилишни севадиганлар учун, Migrationology.com сайти пайдо бўлди.
Марк Винс
Саёҳатчи-таомсевар, фуд-блогер
Мен Ўзбекистонга сафаримдан нимани кутишни мутлақо билмасдим. Ростини айтганда, мен фақатгина унинг географик жойлашувини билардим, холос.
Емоқ — бу менинг касбим
Мен озиқ-овқатни ақлдан озиш даражасигача севаман, мен ейишни яхши кўраман ва шунинг учун мен уни ўзимнинг касбим қилиб олдим. Блогни яратиш фикри менга анча вақт олдин — университетни тамомлаганимдан кейин келди. Бироқ мен саёҳатларим ҳақида видео тасвирлар олишни, шахсий блог яратишдан олдин ҳам олганман. Дастлаб мен ўзимга яқин бўлган давлатларга, машҳур жойлар, музей, ресторан, кичик қаҳвахона ва ёдгорликларга саёҳат қилардим. Ва мен ўйланиб қолдим — балким мен фақатгина албатта ташриф буюрилиши керак бўлган жойларни эмас, балки ўзимга қизиқарли бўлган нарсаларни суратга оламан?
Мени шаҳар, музей, ёдгорликлар тарихлари қизиқтирмас эди (албатта улар гастрономик бўлмаса). Ва блогимни ўзимга қизиқ ва яқин нарсага — овқатга, қаратишга қарор қилдим. Мен кунига 7—8 маҳал овқатланаман, бутун мамлакатга хос миллий таомлар ресторанида, анъанавий маҳаллий таомли кичик қаҳвахоналарда ва кўча фаст-фудини татиб кўраман.
Барчасига ошхона жавоб беради
Американинг жануб ва шимолида, шимолий Африка давлатлари ва кўпгина Осиё мамлакатларида бўлиб, мен кўп нарсани кўрдим, кўп нарсани ўргандим, энг муҳими — кўпгина ажойиб таомларни еб кўрдим. Бирор жойга жўнашдан олдин, мен танлаган мамлакатнинг тарихи, дини ва бошқа хусусиятларини ўрганиш керак деб билмайман; агарда мен бирор бир давлатга боришни қарор қилдимми, мени ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди. Мен менга қайси бир давлат энг кўп ёққанлиги ёки умуман ёқмаганлиги ҳақида ўйлаб кўрмаганман; менда фақатгина икки таассурот бўлади — «Жуда ҳам мазали овқатландим» ёки «Мамлакат ошхонаси кутганимдагидек эмас». Охирги бўлган давлатларимдан, энг кўп Эфиопия ва Индонезия таассурот қолдирди. Эфиопия бошқа ҳеч бир давлат тенглаша олмайдиган ўзига хос ва бетакрор маданияти ва ошхонасига эга. Мен ундан, шунингдек гўштдан тайёрланган таомларни тановул қилиб, бир талай роҳат олдим.
Нимага Индонезия? Чунки Индонезияда кўплаб ороллар бор, демак, мазали овқатланиш учун кўпгина жойлар! Жиддий айтганда, мен ушбу мамлакатнинг табиати ва ҳавосини севиб қолдим, чиндан ҳам жаннатмакон ороллар ва юз турга яқин ширин мевалар — уларсиз қандай. Индонезия ошхонаси асосан денгиз маҳсулотларидан ташкил топган; янги ушланган ва тайёрланган тутқич билан ҳеч нима тенг кела олмайди, қайси оғзингда эриб, менинг гастрономик палитрамда ўзидан мазали из қолдиради.
Менинг саёҳатларга бўлган эҳтиросимни оилам ҳам баҳам кўради. Бўлган мамлакатларимнинг барчасидан, мен Таиландни ажратардим — ахир бу жой, мен ўз умр йўлдошимни учратган жой. Ҳозирги кунда Таиланд — бу менинг уйим. Биз бутун оиламиз билан ўша ерда яшаймиз, хотинимнинг ота-онаси билан биргаликда. Мен Инни ўзимнинг Таиланддаги ўқишим ва ҳаётим давомида учратдим. У — ажойиб ошпаз, саёҳацевар, мазали овқатланишни севувчи ва мен умуман учрата олишим мумкин бўлган энг ажойиб инсон. Мен Инни учратганимдан ва у менга турмушга чиқишга рози бўлганидан жуда бахтиёрман. Биз Банкокдаги ресторанда турмуш қурдик, анъанавий катта тўёна торт ўрнига бизда баҳайбат дуриан бор эди.
Биз ўғил ўстирмоқдамиз ва мен оилам ҳар доим олдимда эканлигидан бахтиёрман. Энди биз учаламиз дунё бўйлаб саёҳат қилиб, иштаҳа билан турли хил таомларни татиб кўрмоқдамиз. Саёҳатдан уйга қайтганда, овқатни хотиним ёки унинг ойиси тайёрлайди — уларнинг иккалалари ҳам буни жуда маромига етказа олишади. Менинг ўзим ҳам гўшт ва аччиқ таомларни жуда яхши кўришим сабабли, Таиланд таомларини севиб истеъмол қиламан.
Блогернинг меҳнати ҳақида
Блогерлик — бу биринчи навбатда қилаётган ишингиздан завқ олиш. Бироқ бундан ташқари унутмаслик керак, бу масъулият, ростгўйлик ва катта меҳнат ҳамдир. Менинг лойиҳаларим муваффақиятсизликка учраган ва деярли пулсиз бўлган пайтларим бўлган, аммо ҳеч нарса мени тўхтата олмаган. Мен блогимни янада яхшироқ — фойдалироқ, обуначиларга қизиқарлироқ қилиш ҳақида соатлаб ўйлашим мумкин эди. Албатта, бу бизнес ҳамдир, мен бунда ишлаб топаман ва менинг севимли машғулотим менга даромад олиб келишидан бахтиёрман. Даромаднинг асосий қисмини ҳомийлик, реклама ва бошқа мен иштирок этадиган лойиҳалар ташкил этади.
Бундан ташқари, ҳар бир блогерда ўзининг услуби, стратегия ва режаси бўлиши керак. Энг муҳими — самимий бўлиш ва ҳақиқий ҳис-туйғуларни кўрсатишдир, ахир одамлар барчасини кўзга қараб билишади ва ёлғонни дарҳол сезишади.
Ҳеч қандай салбийлик
Мен таом ҳақида гапираман, мен уни истеъмол қиламан, бироқ мен уни танқид қилмайман. Камдан-кам ҳолларда менга ҳеч нарса ёқмайди. Ўзимни барча нарсани ейдиган одам деб айтишим ҳам мумкин. Кўпинча, агар бирор нарса мени қониқтирмаса, мен буни ўзимнинг таъмга бўлган афзалликларим билан тушинтираман. Ахир, менга ёқмаган нарса, бошқача таъмга эга бўлган кишига хуш кўриши мумкин.
Менда бир нечта «ёқди» тоифаларим бор. Менинг: «Ҳа, бу ёмон эмас!» сўзим — мен буни иккинчи бор емаслигимни англатади.
Ўзбекистон ҳақида
Аввало, бу ажойиб мамлакатга сафаримдан жуда мамнунман; ва нафақат мен, балким хотиним ҳам. Биринчи бўлиб, халқингизнинг самимий ва меҳмондўстлигига мен эътибор бердим. Маданиятни ҳис этиш учун фақатгина бир ҳафта менга етди; бироқ асосийси, шубҳасиз, озиқ-овқати эди. (кулади)
Таомлари нақадар мазали! Бу ерга ташрифимнинг биринчи кунлари мен маҳаллий бозорда хоним, яна от гўштидан тайёрланган бешбармоқни татиб кўрдим. Шундан сўнг мен интизорлик билан мен учун ноодатий бўлган ошхона билан танишув давом этишини кутдим. Энг кўп менга ёққани, сабзавотларни шакарлантира олишнинг қўлингиздан келиши ва гўштнинг серсувлигини сақлаб қола олишингиз, булар сизнинг мамлакатингизда, такидлаш керак, энг мазалилардандир. Маҳаллий мева ва сабзавотларнинг мўллиги, ранг-баранглиги ва таъмини ажратиб ўтмасликнинг иложи йўқ.
Тан оламан, тарихий ёдгорликлар, архитектура ва бошқалар мени қизиқтирмайди, бироқ Ўзбекистонда мен уларни эътиборсиз қолдиролмадим. Йўлбошчиларни қийнаб қўйишга мажбур бўлдим, чунки улар ҳар куни йигирма километрдан кўпроқ пиёда юришларига тўғри келди. Мен бунақага кўникиб қолганман-куя. Бахтимга кўра ташриф буюрган учта шаҳримдан, Самарқанд кўнглимда қолди. Албатта, унинг такрорланмас оши туфайли. Шу билан бирга, Бухоро ва Хива ҳам жуда самимий қабул қилди. Ҳаттоки Хивада бизни маҳаллий аҳоли меҳмонга таклиф қилишди, шунингдек мен эркакларнинг «Гап» номли учрашувида бўлдим, у мени жуда ҳайратга қолдирди.
Бу ҳордиқ чиқаришнинг аъло усули, ахир бир пайтнинг ўзида кўнгилга яқин суҳбатлар ўтказиб, мазали таомлар тановул қилиш мумкин (кулади).
Одатда жойларни ўзим танлайман, лекин бу сафар эмас. Маълум бир ўзгартириш киритишга қарор қилдим ва йўлбошчиларимга ишондим.
Тан оламан, жуда хурсанд бўлдим! Биз унутилмас вақт ўтказдик, жуда кўп жойларда бўлдик, катта миқдордаги материални суръатга олдик.
Саргузаштимнинг охирида мен Тошкентдаги дўлма ва лағмон каби миллий таомларни тайёрлаш бўйича мастер-классида бўлдим, ажойиб инсонлар билан танишдим ва бу ерда бўлишимнинг охирги соатларидан баҳра олдим. Бундан-да зўрини мен кутишим мумкинмас эди!
Марк Винс — самимий ва дўсцевар, нур ва ижобий кайфият таратувчи инсон. Ўзбекистон бўйлаб сафарининг ҳикояси давомида унинг кўзлари чинакам болалиникидек чақнаб, барча сўзлардан кўра чиройсухан эди.
Равшан Ҳожиев
Шоумен, фуд-блогер, ПРОВЕДУ (Youtube) каналининг асосчиси
— Сиз Марк Винс билан унинг Ўзбекистонга келишидан олдин таниш эдингизми?
— Марк билан мен, албатта, таниш эдим, фақатгина унга обуначи сифатида. Шахсан эса, Тошкентга келганидан кейин танишдик. Бундай очиқ кўнгил одам билан танишув жуда осон ва тез содир бўлди — эски шаҳардаги биргаликдаги нонуштамизда, 10 дақиқа ичида.
— Сиз ҳам фуд-блогерсиз. Турли мамлакатлардаги икки блоггер орасида тажриба алмашинуви бўлдими?
— Бу ишда, мусиқада каби, ўзининг етти нотаси бор, ўзининг базалари ва мен бу ҳақида анча олдин — ҳали санъат институтининг талабаси бўлиб туриб билганман. Бироқ биз, албатта, техник арсенал ва продакшн ҳақида жуда кўп суҳбатлашдик. Кўп ҳолларда фикрларимиз бир хил эди, ва бу ажойибдир.
— Safariнгиздан ёдингизда энг кўпи нима қолди?
— Маркнинг ҳаддан ташқари ботирлиги менга жуда ёқди. У мутлақо иккиланмасдан барча нарсани татиб кўрарди ва улкан ҳурмат ва эҳтиром билан Шарқ анъаналари ва этикетига шўнғиди.
— Сизнинг видеоларингиз остида, сиз Ташқи Ишлар Вазирлигидан яхшироқ ишлашингиз ҳақида, кўпгина шарҳлар бор эди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Ҳа, бундай мулоҳазаларни мунтазам равишда кўриб тураман. Бу мароқли, лекин, албатта, ҳақиқатга тўғри келмайди. Давлат қўмитаси ва вазирликларда катта ишлар олиб борилмоқда, ичи ёниб, кўзлари порлаб турган ёшлар ҳамма нарсага янги нуқтаи назар билан қарамоқдалар ва улар меҳнатларининг мевалари ҳали пишиб етади!
Маркнинг ташрифи ҳам Давлат туризм қўмитаси ёш гуруҳининг ташаббуси билан ўйланган ва амалга оширилган эди. Шубҳасиз, болалар бизни ҳайратлантиришда давом этишади ва улар «медаль» учун эмас, балким халқ учун ҳаракат қилаётганлари учун улардан жуда миннатдорман.
— Марк ва умуман сизнинг саёҳатингиз ҳақида нима дея оласиз?
Биласизми, менимча, буни олдин ҳам ўзимнинг каналимда айтган эдим — сизга яхши таниш бўлган барча нарса, бошқа киши учун биринчи бор юз бераётганлигида, унинг бунга муносабатини кузатиш жуда қизиқ бўлди.
Таъб, кўриниш, тарих, шакллар — мутлақо барчаси Марк учун янги эди. Ўзбекистон меҳмонда шунчалик кўп даражада ҳис-туйғуларни уйғотгани, жуда ёқимли.
Марк — жудаям оқкўнгил инсон ва мен билган жаҳлдор бўлмаган одамлардан бири — мен унинг бирор марта ғазабланганини кўрмаганман.
Эътиборли эр, меҳрибон ота, бир сўз билан айтганда — жуда ёқимли киши.
Беҳруз Ҳамзаев
Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш ва маркетинг тадқиқотларини бошқариш бошлиғи
— Чет эллик блогерларни чақириш ғояси қандай пайдо бўлди?
— Бизнинг ташкилот ўз фаолиятини бир неча ой олдин бошлаган. Биз ишлаётган йўналиш — Ўзбекистондаги сайёҳлар оқимининг оширилиши ва массификациясига йўналтирилган. Биз ноодатий бирон бир нарса истадик, чунки тенденциялар жуда тез ўзгармоқда, сифатли контент жалб қилиб, туризм ресурсларидан тўғри фойдаланиш учун қизиқарли ечим топдик. Инфлюенсерларни, яъни блоггерларни, влогерларни ва ижтимоий тармоқлардаги бошқа таниқли кишиларни таклиф қилишни бошлаш қарори қабул қилинди. Биз танлаган кишиларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бирон бир йирик ташкилот ёки оммавий ахборот воситасига қарашли бўлмай, ўзларининг кучи билан машҳурликка эришишган.
Чет элликлар бизникига қандайдир оддий реклама тасвирини бирор бир каналда кўрганлари учун келишларини истамаймиз. Бизнинг маданият билан «ичидан» таниш бўлиш учун, бизга, мисол учун Марк Винснинг блоги каби инсонлар керак. Ахир, блоггерларнинг томошабинлари уларга ишонади. Айни пайтда 50 дан ортиқ турли йўналишдаги блоггерлар билан боғландик ва бизнинг биринчи меҳмонимиз Марк Винс бўлди.
— Нима учун айнан Маркни таклиф қилдингиз?
— Марк билан бизда жуда қизиқ воқеа содир бўлди. Гид бўлиб ишлаганимда, мамлакат ва саёҳатлар ҳақида тез-тез қизиқарли маълумотлар топишга мажбур эдим. Албатта, аксариятини ижтимоий тармоқларда топар эдим. Ва бир куни тасодифан мен Маркнинг каналига дуч келдим, у менга жуда ёқди. Мени ўз видеотасмаларида мамлакат ва шаҳар ҳақида содда, ранг-баранг ва самимий фикр билдириши ром этди.
Мен дарҳол унга хат ёздим; Марк жуда мулойим ва мулоқот учун очиқ инсон эди ва ўндан зиёд хатлардан сўнг у аллақачон Ўзбекистонда эди! Тан оламан, у биз таклиф қилган барча блоггерларнинг ичида ягона энг тез кўнгани эди. Биз Марк билан жуда оддий шартларда келишиб олдик — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизга келишига боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади, бироқ гонорар тўланмайди. Энг ажабланарлиси шундаки, Маркни бу умуман хижолат қилмади.
— Safariнгиздан энг кўпи нима ёдингизда қолди?
— Маркни учратганимиздан, эрталаб биринчи куниёқ машҳур Чиғатойга йўл олдик, у ерда қаймоқ билан мазали кулчаларни едик. Кейин Чорсуга бордик, ва бир нечта овқатларни — сомса, ош, гумма, норин, ҳасип, ҳалим, шўрва ва катта лаган шилпилдоқ татиб кўрдик. Мева ва ширинликларни ҳисобга олмаган ҳолда, кунига 10 хил таом! Ишонмайсиз — у барчасини охиригача еб қўйиб, унга шубҳасиз ёқаётганлигини кўрсатар эди!
Биз унга нафақат ўзбек халқининг таомларини, балки «дастурхон» маданиятини кўрсатишга ҳаракат қилдик; чойхона бўйлаб юриб, эркаклар бу ерда қачон ва қандай йиғилишини ва «гап» нима эканлигини тушунтирдик. Ҳаттоки бизда тўйга ташриф буюриш ва унга тўй маросими дастурхони тақдим этиш имконияти бўлди! Биз унга ўзбекнинг меҳмондўстлиги дастурхон атрофидаги самимий ва қувноқ суҳбатларда акс этиши фикрини етказмоқчи эдик. Ўзбек таомларидан ташқари, биз Маркни келиб чиқиши ҳинд, форс ва тожик таомлари билан меҳмон қилдик — мамлакатимизнинг кўп миллатлилигини ва бир қозонда, барчамиз учун бирдек севимли бўлган таомларни намойиш этдик.
— Сизнингча, Маркнинг ташрифи нимага таъсир этади?
— Аввало, Маркнинг жуда ажойиб ва қизиқарли инсон эканлигини айтишим мумкин. У ўзида жуда катта ҳажмда ижобий зарядга эга. Мамлакатимизга ҳеч қандай рағбатлантиришсиз шарти билан келишга рози бўлганлиги, менда унутилмас таассурот қолдирди.
Октябрь ойининг ўрталарида Марк Винс бизнинг мамлакатдан видеорепортажлар билан бўлишишни бошлайди; улар кўп қисмли бўлишига Марк сўз берди.
Маркнинг Youtube’да янги видеони интизорлик билан кутувчи 2,5 миллионга яқин обуначилар бор; томошабинларнинг кенг қамрови туфайли, яқинда бизнинг харажатларимиз ўзини қоплайди ва Маркнинг обуначиларидан туристлар бизнинг мамлакатимизга келишни бошлашади. Биз Маркга яна бир бор унинг садоқати, ошкоралиги, ўзбек таомлари ва маданиятини ўрганиш учун бир ҳафта бағишлагани учун ташаккур билдирамиз. Келажакда бошқа блоггерлар билан кўплаб учрашувлар режалаштирилмоқда, қайсиларининг исмлари ҳозирча сир.
Туризм бўйича давлат қўмитасида бу борада жуда катта режалар мавжуд, чунки замонавий дунёда блоггерга томошабинлар ишонишади ва блогерлар обуначиларига катта таъсир кўрсата олади — миллионлаб одамлар учун уларнинг фото ва видео ҳисоботлари барча реклама ва телекўрсатувларини биргаликда олганда кўра анча ишончли.
Мақола Мафтуна Халиллаева ва Эъзоз Мирза-Аҳмад томонидан тайёрланди
Изоҳ (0)