• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 17 кун ичида пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати юзасидан 410 та мурожаат келиб тушди

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2018 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолатлари бўйича расмий маълумот тақдим этди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Вазирликнинг «ишонч тармоғи»га мурожаатлар

    2018 йил 10 сентябрдан 27 сентябргача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати юзасидан жами 410 та мурожаат келиб тушди. Улардан 228 таси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилди, 26 тасида қонунбузарлик ҳолати тасдиқланди. 202 та мурожаатда пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати тасдиқланмади.

    Афсуски, жойларда ҳолатни ўрганиш пайтида мурожаатчилар турли сабаблар таъсирида ўз шикоятларини қайтариб олаётгани кузатилмоқда. Пахта теримига мажбурий жалб қилиш бўйича тасдиқланмаган ҳолатлар юзасидан қайта текширув ишлари ўтказилмоқда.

    2018 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича мурожаатлар йиғма жадвали:

    Қорақалпоғистон7
    Андижон вилояти38
    Бухоро вилояти19
    Жиззах вилояти34
    Навоий вилояти14
    Наманган вилояти24
    Қашқадарё вилояти75
    Самарқанд вилояти13
    Сурхондарё вилояти29
    Сирдарё вилояти34
    Фарғона вилояти21
    Хоразм вилояти13
    Тошкент вилояти74
    Тошкент ш.15
    Жами410
    Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) вакилларига мурожаатлар маълумот базасига кириш ҳуқуқи тақдим этилди.

    Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ёшлар иттифоқи фаоли Н.Мирзақобуловнинг туманда жойлашган 53 та мактабдаги ёшлар ташкилоти фаолларини пахта теримига мажбурлаш ҳолати Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат меҳнат инспекциясининг биргаликда олиб борган текширув-тергов ишлари билан  якунланди. Мажбурлаш ҳолати бўйича Н.Мирзақобулов маъмурий жавобгарликка ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига мувофиқ жаримага тортилди.

    10 сентябрдан буён 26 та ҳолат бўйича мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

    Қонунбузарлик содир этгани учун Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси бўйича қуйидаги шахсларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробаридан 3 баробари миқдорида жарима пулини ундириш тўғрисида қарор чиқарилди:

    — Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими Новиков I.А.,

    — Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Хотин-қизлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Салимова Ш.,

    — Қашқадарё вилояти Нишон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Нормўминов У.,

    — Жиззах вилояти Пахтакор тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Эргашев А.,

    — Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ахмедов К.,

    — «Бек барака савдо мажмуаси» МЧЖ директори Турсунов Ю.

    Пахта учун пул ва «солиқ» йиғими ҳақида

    ОАВ маълумотларига кўра, айрим ҳудудларда пахта терими учун пул маблағларини йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасида пахта терими учун ҳеч қандай пул йиғимлари ва қўшимча солиқлар назарда тутилмаганлигини эслатиб ўтади.

    Аксинча, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мультимедия маркази ҳамкорлигида пахта теримчилари учун яратилган иқтисодий манфаатдорликни ёритиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Республикадаги меҳнат ресурслари етишмайдиган бешта ҳудудда ўтказиладиган пахта терими тарғиботига бағишланган видеолавҳа @terimuz Telegram-каналида жойлаштирилгач, бир куннинг ўзида 1,6 миллиондан ортиқ одамлар томонидан кўрилди. Пахта теримида қатнашиш истагида бўлган барча фуқаролар +998712000602, @terimuzbot Telegram боти, шунингдек, www.terim.uz сайтида маълумот қолдиришлари мумкин.

    Кўнгилли отрядлар ҳақида

    Ҳукумат томонидан аҳолини ихтиёрий пахта теримига рағбатлантириш бўйича турли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири кўнгиллилар орасидан отрядлар тузиш ҳисобланади. Мазкур отряд раҳбарларига пахта мавсуми давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари фонди ҳисобидан отряд томонидан терилган 80 тонна пахта учун 1 миллион сўм миқдорида мукофот пули бериш белгиланган. Пахта терими юқори кўрсаткичда амалга оширилган тақдирда мукофот пули ойига 2 миллиондан кўпроққа етиши мумкин.

    Шу муносабат билан, бу йил пахта теримида ишлаб топилган маблағларга ҳеч қандай солиқ солинмаслигини эслатиб ўтамиз.

    Қўшимча чора-тадбирлар ҳақида

    2018 йил 27 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиев топшириғи бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов пахта йиғим-терими кампанияси мониторингини амалга ошираётган Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари ва бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашув ўтказди. Учрашувда томонлар пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ҳамкорлик олиб боришга келишди.

    Вазирлик ҳузурида пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар мониторингини юритувчи гуруҳ ташкил этилган.

    Вазирлик мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси «Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов» бўйича жарима миқдорини сезиларли даражада, яъни биринчи қонунбузарлик ҳолатида энг кам ойлик иш ҳақининг 25-50 баробари ва такрорий ҳолатда энг кам ойлик иш ҳақининг 50-100 баробари миқдорида оширишга қаратилган  ҳужжат кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати кузатилганда фуқаролар вазирликнинг +998712000601 рақами ёки @mehnathuquqbot Telegram бот ишонч тармоқларига мурожаат қилишлари зарурлигини эслатиб ўтади.

    02.10.2018, 10:03   Изоҳ (0)   22865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи бериш бўйича Президент фармони бажариляптими?

    02.10.2018, 09:53

    «Ўзбекнефтгаз» Америка компанияси кўмагида минтақадаги ягона базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этади

    02.10.2018, 09:35

    KNAUF компанияси Бухоро вилоятида чиқинди контейнерларини ўрнатиш бўйича экологик акция ўтказди

    02.10.2018, 09:20

    Тошкентда отлиқ парад бўлиб ўтди (фото)

    02.10.2018, 08:35

    Ўзбекистонда болалар боғчаси ходимларига пенсия тўлиқ тўланади

    02.10.2018, 08:20

    Бойсунда шамол электр станцияси ишга туширилади

    02.10.2018, 07:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.