Сингапур ҳукумати иқтисодиёти равнақига қўшган ҳиссаси учун фуқароларига 700 миллион Сингапур доллари (512 миллион АҚШ доллари дегани) тўлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тўловлар орол-давлатнинг вояга етган 2,8 миллион фуқаросига берилиши кўзда тутилган. Унинг суммаси эса аҳолининг 2017 йил давомидаги даромадига боғлиқ.
Паст даромад эгалари 300 Сингапур доллари (219 АҚШ доллари), ўрта даромадлилар 200 Сингапур доллари (146,5 АҚШ доллари), юқори даромад соҳиблари эса 100 Сингапур доллари (73 АҚШ доллари) олади.
Маълумот учун, 2017 йилда Сингапур иқтисодиёти ўсиши 3,6 фоизни ташкил этиб, расмийлар тахминидан икки баробар ошиқ кўрсаткични қайд этди.
Изоҳ (0)