• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Себзорда бузилаётган уйлар: бу ишлар қонун доирасида амалга ошириляптими?

    Тошкент шаҳрининг Себзор даҳаси «Жанггоҳ» маҳалласида 29 сентябрь куни соат 22:00 атрофида аҳоли яшайдиган уйлар бузила бошлагани ҳақида хабар берган эдик. «Kun.uz» бу ишлар қонун доирасида амалга оширилмоқдами ёки унинг аксими, шуни ўрганиш мақсадида воқеа жойига борди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳолига бир неча ой аввал бузилиш ҳақида тушунтириш ишлари амалга оширилгани, огоҳлантиришлар берилгани ва ҳудудда яшовчи хонадонларга бир нечтадан замонавий кўринишда қурилган квартиралар берилаётганини таъкидлади.

    «Бузилишга ҳозирча 79 та уй тушган. Уларда 370 та инсон яшайди. Жами 240 та квартира ажратиб берилди. Мана, туни билан дам олиш йўқ. Огоҳлантиришларга қарамай, баъзи оилалар ҳозирга қадар кўчишга улгурмаган. Уларга шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан юк машиналари берилди. Юк машиналари янги уйларига фуқароларнинг уй жиҳозларини ташишлари учун кўмаклашмоқда. Инсонларга максимал даражада ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг аксариятига барча шароити етарли бўлган энг замонавий кўринишдаги уйлар тақдим қилинмоқда. Менимча, фуқароларимиз рози. Рози бўлмаганига керак бўлса, озроқ сабр қилса, Юнусобод туманидан тенгма тенгига ер ажратиб, уй ҳам қуриб берамиз», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    Нашр мухбири ўша жойдан яшаб кўчиб кетаётган инсонлар билан боғланди.

    —  Иккита ўғил эдик. Опам бор эди. Улар оиласи билан ажрашганди. Фарзандлари билан қайтиб келганди. Мана, кўчмоқдамиз. Ҳокимият ўз ёрдамини аямади. Шаҳар ҳокими қўлидан келганча кўмаклашмоқда, — дейди ўша ерда яшаётган ёш оила боқувчиси.

    —  Бизнинг уйимиз ер майдони 6 сотих. Жами 11 та инсон яшайди. Бизга 3 та квартира берилмоқда. Биз ҳокимликдан розимиз. Аввалроқ огоҳлантириш берилган. Уйимда ногирон шахс бор. Ҳозир ҳокимият кўчаётган уйимизгача етиб олишимиз учун машина берди, — деб таъкидлади маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

    Кичик 2 ёки 3 сотихли майдонга эга уйлар учун 3-4 хонали уйлардан бир нечтадан берилмоқда. Бир аёлга жами 10 нафар оила аъзолари учун 4 та квартира берилди.

    Бир бева аёл ҳам фарзандлари учун 3 та 2-3 хонали квартиралар берилаётганини ва ҳукумат вакилларидан хурсандлигини билдириб ўтди. Бузиш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

    — Бу маҳаллада яшовчи оилалар тор уйларда яшарди. Кўпчилиги жой масаласида қийналарди. Бу ерда аҳолига коммунал хизматлар ҳеч қачон етарлича кўрсатилмаган. Бу уйлар албатта, бузилиши керак эди. Қизиғи, ёш оилалар «менга квартира беринг, мен кетаман, шароити яхши жойда яшашни хоҳлайман», — деб айтди деб фикрларини билдириб ўтди шаҳар ҳокими.

    2006 йилнинг 29 май куни «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли қарори қабул қилинган.

    Қарорга кўра, турар жой олиш учун бузилаётган уй (квартира) эгасидан бўлажак бузиш тўғрисида билдиришнома олинади. Кейин у бир ой муддатда оила аъзолари ёки бошқа биргаликда яшайдиган (рўйхатдан ўтган) шахслар билан келишган ҳолда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ўзига бузилган уй-жой ўрнига турар жой ажратиш тўғрисида ариза бериши керак. Аризада оила таркиби, доимий яшайдиганлар сони, турар жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони олиш учун имтиёзлар кўрсатилади.

    Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун уларнинг хоҳишига кўра янги жойда уйлар, иморатлар барпо этилади ҳамда уларга мулк қилиб берилади. Бунда бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатларнинг қиймати пул билан қопланмайди.

    Мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.

    30.09.2018, 09:02   Изоҳ (0)   55467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда октябрь ойида Москва кунлари бўлиб ўтади

    30.09.2018, 09:00

    Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида аҳоли уйлари бузилиши бошланди (фото)

    30.09.2018, 08:00

    Зафар Ҳошимов: Билимли мутахассислар етарли эмас, бори ҳам хорижга ишлагани кетишни маъқул кўради

    29.09.2018, 23:57

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 50 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди

    29.09.2018, 23:33

    Термизда «Сурхондарё муаллимлари» китоби чоп этилди

    29.09.2018, 23:17

    Урганчда интернет-трафик ўғриси фош этилди

    29.09.2018, 21:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими




    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.