Самарқанд туманининг Янгиариқ маҳалласида 23-мактабгача таълим муассасаси салкам 4 миллиард сўм маблағ эвазига қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Янги объектнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Шуҳрат Жамолов «20172021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан туманда жорий йил давомида учта мактабгача таълим муассасаси янги қиёфада фойдаланишга топширилганлигини билдириб ўтди. Йил якунигача яна бешта боғча очилиши ҳамда туманда болаларни боғчага қамрови 600 нафарга ошиши режалаштирилганлигини билдириб ўтди.
Очилиш маросимида болажонлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, туман маданият бўлими санъаткорларининг куй-қўшиқлари барчани хушнуд этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар машғулот хоналари, ётоқхоналар ҳамда ошхонадаги замонавий шарт-шароитларни кўздан кечирди.
«Ярим аср аввал қурилган бу бино анча таъмирталаб ҳолга келиб қолганди, — дейди болалар боғчаси мудири Шахноза Шодиева. — Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар кўмагида боғчамиз замонавий кўринишга келди. Эндиликда тўртта гуруҳда 100 нафар болалар таълим олиш имконияти яратилди. Хоналар Корея тажрибаси асосида жиҳозлади. Ётоқхона ва машғулот хонаси битта бўлиб, ётоқ жиҳозлари устма-уст ҳолда хонанинг бир чеккасига тахлаб қўйилади. Боланинг ихтиёрий машғулотлар олиб бориши учун илғор технологиялар асосидагиўйин бурчаклари ташкил этилди».
Изоҳ (0)