• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги тўйда овқатдан заҳарланганлар сони 74 кишига етди

    Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида 27 сентябрь куни бўлиб ўтган тўй маросимидан сўнг овқатдан заҳарланганлар сони 74 кишига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Аввалроқ «Бахтли оила» тўйхонасидаги тўйдан сўнг 28 сентябрь куни 16 нафар фуқаро, 29 сентябрь куни эса 7 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш — «ўткир гастроэнтерит» ташхиси билан Қашқадарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, юзага келган ушбу вазият юзасидан вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида махсус штаб ташкил этилган ва тўйда қатнашганларнинг рўйхатини шакллантириш мақсадида патронаж ҳамширалар ёрдамида уйма-уй кўрик ташкил этилган. «Натижада тўйда қатнашганлар орасида касаллик белгилари бўлган 42 нафар фуқаро аниқланиб, шифохонага ётқизилган», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев.

    Шу муносабат билан тўйдан сўнг заҳарланган фуқаролар сони 30 сентябрь ҳолатига кўра 74 кишига етган. Улардан 72 нафарининг аҳволи ўртача енгил ҳолатда экани, қолган икки беморнинг уйига жавоб берилгани айтилмоқда.

    Айни вақтда санитария-эпидемиология органлари томонидан тўйхонада, шунингдек, тўй учун салат тайёрлаган фуқаронинг хонадонида ҳам ўрганишлар ўтказилган. Аниқланишича, тўйхона ошхонасида маҳсулотларга ишлов бериш цехлари (хоналари) ташкил этилмаган. Озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, тез бузиладиган гўшт ва гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотларини сақлаш учун совутгичлар етарли эмас.

    «Мавжуд битта совутгич-камерада хом ва тайёр маҳсулотлар уларни сақлаш қоидаларига риоя килинмаган ҳолда сақланмоқда. Ошхона асбоб-ускуналари маркировка қилинмаган. Идиш-товоқларни ювиш учун шароит яратилмаган. Тўйхона ходимлари тиббий кўрикдан ўтмаган, санитария минимум ўқув курсларида ўқимаган», — дейилади вазирлик ахборотида.

    Тўй учун уч хил салатни ўз яшаш хонадонида тайёрлаган Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйи ҳам текширилган ва унда «салат тайёрлаш учун умуман шароит яратилмаганлиги аниқланган». Жумладан, салат тайёрлаш битта хонада амалга оширилган, хом маҳсулотларни ювиш учун битта ваннадан фойдаланилган, фуқаро ушбу фаолият учун тегишли рухсатнома олмаган.

    «Санитария-эпидемияга қарши талабларни бузганлиги учун тўй учун салат тайёрлаган фуқарога нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, у энг кам иш хақининг беш баробари (921 500 сўм) миқдорида жаримага тортилган.

    30.09.2018, 18:21   Изоҳ (0)   48098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Табибий кўчасида икки уй аланга олди

    30.09.2018, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳлига келди

    30.09.2018, 16:31

    Қашқадарёлик 23 нафар фуқаро тўйга бориб овқатдан заҳарланган

    30.09.2018, 15:44

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Тожмаҳал мажмуасига ташриф буюрди

    30.09.2018, 15:05

    Республикада суд ва терговдан қочиб юрган 20 нафар шахс ушланди

    30.09.2018, 14:30

    Адлия вазирлиги «Биз коррупцияга қаршимиз» мегатанловини ўтказади

    30.09.2018, 13:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

    Китоб | 31 июл, 08:51

    Индонезияда эркак хўроз ҳужуми оқибатида вафот этди 

    Дунё | 31 июл, 08:32

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.