Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 29 сентябрь куни соат 21:25 да олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 сентябрь куни вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 16 нафар ва 29 сентябрь куни 7 нафар, жами 23 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш «Ўткир гастроэнтерит» ташхиси билан ётқизилган, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Уларнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида тўй маросимида турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аралаш истеъмол қилишган.
Изоҳ (0)