Арманистон пойтахтида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳарбий таълим масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Йиғилиш давомида МДҲга аъзо мамлакатлар олий ҳирбий таълим муассасаларининг курсантлари ўртасида ўтказилган IV Халқаро олимпиадада эришилган натижалар, юқори ўринларни банд этган мамлакатлар тажрибаларидан намуна олиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик курсантлар ҳам жорий йилда илк бора ушбу олимпиадада қатнашиб, юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.
Ереванда ўтказилган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги номидан ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи полковник Шермуҳаммад Саидаҳмадов вакиллик қилди. У Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирда Қуролли Кучлар академияси)нинг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбир ҳақида йиғилиганларга ҳисобот материалини ўқиб эшиттирди. Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг юбилей санасига бағишлаб яратилган видеоролик йиғилиш иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.
Изоҳ (0)