Индонезияда зилзила ва цунами қурбонлари сони 832 кишига етди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Олдинроқ уларнинг сони 420 кишига етгани билдирилганди.
Қутқарувчилар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини тахмин қилмоқда: фавқулодда хизматлар офатдан жабрланган чекка ҳудудларга етиб боргани йўқ.
28 сентябрь, жума куни Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоқларида 6,4 ва 7,4 магнитудали икки ер ости силкиниши рўй берди. Улар Палу шаҳрига ёпирилди ва тўлқинларининг баландлиги 6 метргача етган цунамини келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)