Қозоғистоннинг Акмола вилояти Макинск шаҳрида 28 сентябрь куни энг катта кабоб тайёрлаш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди, деб ёзади Tengrinews.
Тадбир Макинскда мамлакатдаги энг катта паррандачилик фабрикаси очилишига бағишлаб ташкил қилинди. Ушбу корхонанинг 200 дан ортиқ ходими кабоб тайёрлашга жалб этилди.
Таомни пишириш учун 400 килограммдан зиёд парранда гўшти ишлатилди. Пировардида кабобнинг узунлиги 223 метр 65 сантиметрга тенг бўлди.
Рекорд Гиннесснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилди.
Изоҳ (0)