Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи ҳамкорлигида бахши-шоир Эргаш Жуманбулбул ўғли таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан «Эпос ва уни ўрганиш муаммолари» мавзуида республика илмий анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда фолклоршунос олимлар, ёзувчи-шоирлар, бахшилар, маданият ходимлари, талаба-ёшлар, халқ оғзаки ижодиёти ихлосмандлари иштирок этди.
Эргаш Жуманбулбул ўғли 1868 йилда бахшилар оиласида дунёга келган. Шу ҳудудда яшаган Султон кампир, бувиси Тилла кампирдан тортиб, бобоси Мулла Холмурод, отаси Жуманбулбулгача достон айтган, ўзига хос термалар ижод қилган.
Тадбирда сўзга чиққанлар Эргаш Жуманбулбул ўғлининг миллий маънавиятдаги ўрни ва унинг фолклор архивида сақланаётган ноёб асарлари ҳақида маълумот берди. Бахшилар халқ оғзаки ижодидан намуналар айтди.
Изоҳ (0)