Маданият вазирлигида миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар, ўзбек санъатини дунёга танитаётган ёш ижодкорларни рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган 20 нафар ижодкор Президент совғаси — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланди.
— Президентнинг юксак эътирофига сазовор бўлган устоз санъаткорлар орасида эканимдан бахтиёрман, — дейди Миллий симфоник оркестри олий тоифали артисти Заҳро Абдуназарова. — 22 йилдан буён миллий симфоник оркестр йўналишида ижод қилиб келаман. Бизга кўрсатилаётган бу каби юксак эътибор ва рағбатдан илҳом олиб, келажакда санъат соҳасида янада самарали меҳнат қиламиз.
Изоҳ (0)