Бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан «Ўзбекконцерт» ДМ йиғилишига сабабсиз келмагани учун лицензиясидан маҳрум бўлган хонандалар Асилбек Амануллоҳ ва Феруза Жуманиёзова лицензиясини қайтариб олди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизматининг маълумотига қараганда «Ниҳол» мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова ҳамда эстрада хонандаси Асилбек Амануллоҳ лицензиясини қайтариб олган.
Бундан ташқари, «Ўзбекконцерт» ДМ йиғилишига сабабсиз келмагани учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳамда эстрада хонандаси Тоҳир Усмоновларнинг лицензияси ҳам 2018 йилнинг 31 май куни тўхтатилган эди. Муассаса матбуот хизмати ушбу хонандаларнинг лицензияси ҳали қайтариб берилмаганлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)