• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист: «Ташаббус-2018»нинг Қарши туман босқичида холислик ва ҳаққонийлик таъминланмади

    ЎзАда журналист Мирзоҳид Жўраевнинг «Ташаббус» кўрик-танлови хўжакўрсинга ўтказиб келинаётгани ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «Ташаббус» кўрик-танлови мамлакатимиздаги тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар учун сўзсиз энг юқори даражадаги танлов ҳисобланади. Чунки асосий ютуққа Президент соврини – Spark автомобили қўйилган.

    Аслида гап мукофотнинг қийматида ҳам эмас, давлат раҳбари томонидан танлов иштирокчиларига қаратилаётган юқори эътиборда. Шу орқали юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз фаолиятида илғор натижаларга эришаётган ишбилармонларни муносиб рағбатлантириш, уларни янада фаол ва ташаббускор бўлишга ундаш бош мақсад қилинган. Кўрик-танловни ўтказаётганда ҳам шу жиҳатлар ҳисобга олиниши, у юқори савияда ташкил этилиши шарт. Қатнашчиларнинг эса энг юқори ўринлар учун ҳалол рақобатлашишига, ғолибларни аниқлашда холислик ва ҳаққонийликни таъминлашга кенг шароит яратилиши даркор.

    Шанба куни вилоятда якунланган танловнинг туман (шаҳар) босқичида бунга қай даражада эътибор берилди? Унда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, сиёсий етук тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, жумладан, ёшлар иштироки тўлақонли таъминландими? «Ташаббус-2018» кўрик-танловининг Қарши тумани босқичини бевосита кузата туриб, бу ердаги ҳақиқий аҳвол бироз бошқача эканига гувоҳ бўлдик. Ташкилотчилар «танлов ўтдими-ўтди» қабилида иш тутгани билиниб қолди.

    Ўзи йўқ, аммо ҳакамлар рўйхатида бор

    Яширмайман, бу каби танловлар биз, журналистлар учун кўп жиҳати билан қизиқ. Негаки бундай тадбирларда кўплаб ишбилармонлар қатнашади. Уларнинг ҳар қайсиси фаолияти бир мақолага мавзу бўлади. Яхши, илғор тадбиркорни нима учун барчага ўрнак қилиб кўрсатмаслик керак? Бу имкониятдан фойдаланмаслик эса нотўғри бўларди. Одатимизга кўра тадбирни ёритиш учун туманга бордик. Уни ўтказиш учун ҳудуддаги болалар мусиқа ва санъат мактаби танланган. Таълим муассасаси фоесида кўргазма ташкил этилган. 10-12 нафар атрофидаги қатнашчи махсус ажратилган стендларда ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Табиийки, бу биз кутган рақам эмас. Уларнинг сони бундан ҳам кўпроқ бўлишига умид қилгандик. Сабаби, жорий йилдан асосий номинациялар аввалги 3 тадан 5 тагача оширилди. Бу дегани, ҳар бир номинацияга учтадан ўрин берилса ҳам, жами 15 иштирокчи тақдирланиши лозим. Албатта, бу қўшимча номинацияларсиз.

    Кўринадики, мавжуд қатнашчилар билан танлов холис ва ҳаққоний ўтади, ҳалол рақобат таъминланади, дейиш қийин. Ҳеч бўлмаганда, битта номинация ғолиблиги учун камида 5-6 нафар даъвогар курашиши керак. Ўшандагина танловнинг адолатли ўтишига ишонса бўлади. Рақиб кўплигини кўрган тадбиркор ё фермер ҳамда ҳунарманд шунчаки бамайлихотирликка берилмайди. Жиддий ёндашади, тайёргарликни ҳам шунга яраша қилади. Ўзини кўпроқ яхши томондан кўрсатиш пайида бўлади. Рақобатчи бўлмагач, бирор ўрин нақд эканини элбурундан билса-чи? Бу ҳолда камсонли иштирокчилардан ташаббускорлик, илғорлик кутиб бўладими?

    Шунисига ҳам шукур деб, фурсатни қўлдан бой бермай, дарҳол ишбилармонлар билан суҳбатлашишга, факт йиғишга киришдим. Деярли барча қатнашчи ҳақида маълумот тўплашга улгурдим. Ҳайрон қолдиргани шуки, Қарши туманидек қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудда ўтказилаётган танловда фақат бир фермер турибди, холос. Тадбирда бошқа бирорта фермерга дуч келмадим. «Биринчи ўрин нақд экан-да?», дея берган саволимга хўжалик раиси: «Афтидан шунга ўхшайди», дея жавоб қайтарди. Биринчи марта қатнашиши эканини айтди ва бундай бўлганидан унинг ўзи ҳам ажабланди. Билсак, ҳамма майнавозчилик кейин бўлган экан.

    Тадбирга келдимми, демак, газета сонларига унинг ахборотини ҳам тайёрлашим керак. Ўз-ўзидан маълумки, унда танлов ғолибларини кўрсатиб ўтишим даркор. Ким вилоят босқичига йўлланма олди, кимга омад етишмади, барчаси ҳақида айтилиши лозим. Қоидага кўра, танлов бўлиб ўтгани, ғолиб ва совриндорлар аниқлангани тўғрисида якуний баён тузилади. Эртага ҳужжат бўлар деб, масъуллардан сўраб, шу баёндан нусха олдим. Уни кўриб, тахмин қилган нарсам содир бўлганини тушундим. Баёнда барча асосий номинациялар бўйича 1-, 2- ва ҳатто 3-ўрин соҳиблари ҳам аниқ қайд этилган.

    Албатта, соғлом ақл эгасида савол туғилиши турган гап. Ўзи танловда 10-12 нафар атрофида қатнашчи ҳозир бўлган бўлса, қолгани қаердан пайдо бўла қолди? Улар стенд ташкил қилмай, шунчаки томошабин бўлиб, ўтириб-ўтириб, танлов якунлангач, совғани олиб кетгандир-да, дейишингиз мумкин. Бироқ мавжуд тартиб ундай эмас. Кўрик-танлов республика ташкилий қўмитасининг 2018 йил 18 августдаги тегишли баёни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган «Ташаббус-2018» кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»да ҳам қатъий белгилаб қўйилган. Барча босқичларда иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматларнинг намойиш-кўргазмаси ташкил этилиши керак. Мазкур кўргазмада ишбилармонлар ўз маҳсулотларини намойиш қилиши шарт.

    Энди ўзингиз бир ўйланг. Ўзи кўрсатаётган хизмат ёки ишлаб чиқараётган, етиштираётган маҳсулотни кенг жамоатчиликка, ҳакамлар ҳайъатига намойиш қилмаса, тадбиркор, фермер ёки ҳунарманд ишига қандай баҳо берилиши мумкин? Ҳақиқатан ҳам иштирокчининг муайян турдаги фаолият билан шуғулланаётганига ким ишонади? Маҳсулот ё хизмат сифати, қай даражада харидоргирлиги ва рақобатбардошлиги кўриб баҳоланмайдими?

    Низом талабларига зид тарзда улашилган учинчи ўрин

    Туман босқичи натижалари билан яқиндан танишсак. Юқорида айтганимдек, «Йилнинг энг яхши фермери» йўналишида 3 та ўринга ҳам ғолиб белгиланган. Ваҳоланки, тадбир кўргазмасида боя айтганимдай фақат бир нафар фермер ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Шу ерда ҳакамлар очиқчасига кўзбўямачиликка қўл уришган. Умуман танловда йўқ одамни тақдирлашган-қўйишган. 2-ўринга танловда қатнашмаган «Архидея боғи» фермер хўжалиги раиси Фахриддин Қудратов муносиб кўрилган. Иштирок этмай ҳам, ўрин олиш мумкинлиги «Соҳибов Рустам» фермер хўжалиги раҳбари Рустам Соҳибов мисолида ҳам ўз исботини топди.

    Хизмат кўрсатиш соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналишида ҳам барча ўринларни тадбиркор билан тўлдириш имконсиз кўрингани аниқ. Бўлмаса, на ўзи бўлмаган, на хизматларини тақдим этмаган «Иллинойс» хусусий корхонаси раҳбарига 3-ўрин берилмасди.

    «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналишида ғолибларни аниқлашда буткул ғирромликка йўл қўйилди, деёлмаймиз. Боиси, танловнинг ҳудудий босқичида айнан ушбу йўналиш талабига мос келадиган ёшлар бор эди. «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Ҳар ҳолда ҳунармандлар ўзлари ясаган миллий ҳунармандчилик буюмлари билан иштирок этди.

    Таъкидлаш жоизки, тегишли низомда кўрик-танловнинг барча босқичларида қатнашчилар қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам тақдирланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Ўз навбатида, улар бўйича совриндорларни аниқлаш ва совғалар бериш мажбурий эмаслиги, бунда ҳудудий босқич бюджетидан келиб чиқиб қарор чиқарилиши қайд этилган.

    Қизиқ томони ҳам шунда. Кўрик-танловнинг Қарши тумани босқичида ҳакамлар сал «жиддий» ёндашган кўринади. Бўлмаса, деярли барча қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ғолибларни эълон қилмасди. Ўзи асосий номинациялар учун иштирокчи етмай турган бир вақтда бундай қилинганини қандай тушуниш мумкин? Мисол учун, «Энг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси бўйича ғолиблик «Art Stil Design» (баёнда тадбиркорлик субъектнинг юридик мақоми кўрсатилмаган)га теккан. «Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор» деган номга эса «Ҳақберди Ота» хусусий фирмаси раҳбари сазовор бўлган. «Менинг юртим – менинг ифтихорим» номинация ғолиблигини «Қуйи Қароғил Наво» МЧЖ раҳбари қўлга киритибди. Тумандаги «Импулс Осиё» МЧЖ раҳбари эса «Энг яхши экспортчи» сифатида тан олинибди.

    Мазкур қўшимча номинациялар бўйича ғолиб деб топилганларнинг айтарли бирортаси танловда кўринмади. Иштирок этгани ҳам тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаганлигини, ўзи тадбир ўтаётган болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашини билдирди. Ваҳоланки, Низомда ҳам белгиланган: танловда қатнашиш учун топшириладиган зарур ҳужжатлар орасида давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси тақдим этилиши керак.

    Хўш, туман босқичи ҳакамлар ҳайъатини мажбурий бўлмаган номинациялар бўйича аслида йўқ иштирокчиларни тақдирлашга нима мажбур қилди? Шундай қилишмаса, биров уришадими? Ёки танловда қатнашчи гўёки кўп бўлганини кўрсатишга уриниб, сохтакорлик қилишга тап тортмай журъат этишганми? Шу билан танлов кучли рақобат муҳитида, холис ўтганига шама қилишмоқчими?

    Бу ишларни кўриб, ўйлаб қолади киши. Нима, Қарши туманида тадбиркор ва фермерлар қаҳатми? Ёки туман ҳокимлиги мутасаддилари ўз ҳудудидаги фаол, ташаббус кўрсатиб ишлаётган, юқори натижаларга эришаётган ишбилармонларни билмайдими? Ўзим ҳам шу туманда яхши фаолият олиб бораётган қанчадан-қанча тадбиркор ва фермерни танийман. Уларнинг ютуқлари тўғрисида газета учун мақолалар тайёрлаганман. Бундан шундай хулосага келиш мумкин, маҳаллий ҳокимлик масъуллари ё нуфузли танловни ўтказишга беписанд қаради, ё хусусий сектор вакиллари билан самарали ҳамкорликни, тўғри ишлашни йўлга қўймаган. Ёки улар ҳақидаги хабардорлиги етарли эмас.

    Барчасидан ҳам ажабланарлиси, ҳакамларнинг яна бир эътиборсизлиги (атай шундай қилинган, десак ҳам хато бўлмас) юқоридаги кўзбўямачиликлар олдида ҳолва бўлиб қолди. Танловни ўтказиш ҳақидаги тегишли Низомда шундай жойи бор: кўрик-танлов тарихида бир маротаба бўлса-да, унинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ва Президент совринига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, фермер хўжаликлари ва ҳунармандларга ушбу танловда қайтадан иштирок этишига йўл қўйилмайди. Илгари бошқа корхонада раҳбар сифатида совриндор бўлгани ҳам бундан мустасно эмас.

    Ҳудудий босқичда саноат соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида 3-ўринга тадбиркор топа олишмаган, шекилли. Акс ҳолда бир вақтлар кўрик-танловнинг республика босқичида қатнашиб, ғолиб бўлиб, Президент соврини – енгил автомобилни қўлга киритган, кўзга кўринган ишбилармонга шу поғонани раво кўришмасди. Эътибор беринг, ҳатто биринчи ўрин ҳам эмас, охиргиси. Кимсан, кўрик-танловда эришиш мумкин бўлган энг юқори натижа соҳибига. Ўша инсон билан суҳбатлашганимизда, бундан умуман хабари йўқлигини, ҳудудий босқичга вакил сифатида таклиф қилинганини, бу каби танловларда қатнашса ҳам, фақат энг юқори ўринлар учун ҳаракат қилишини, бунга салоҳияти ҳам бемалол етишини билдирди. Ҳакамлар ҳайъатининг бу қилиғини ўзига шармандалик, деб ҳисоблагани учун бу тадбиркор исмини айтишни лозим топмадик.

    Қолаверса, Республика босқичи ғолиби фақатгина Низом талабларига жавоб берадиган, ўз ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорларни кашф этиш, танлов босқичларида иштирок этишига кўмаклашиш, улар орасида турли тушунтириш ишларини олиб бориш ва маслаҳат ҳамда тавсиялар бериш, танловга тайёрлаш ваколатига эга, холос.

    «Фақат ташкилий масала билан шуғулланганман»

    Танлов ҳудудий босқичларининг тегишли Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш, таъминлаш бўйича масъуллар ҳам белгиланган. Мисол учун, вилоят, туман (шаҳар) босқичларида бу ишни кўрик-танловнинг республика ташкилий қўмитасидан бириктирилган масъул шахслар бажариши керак. Масалан, ҳудудий босқичда мавжуд талабларга зид хатти-ҳаракатлар аниқланганда республика ва вилоят ташкилий қўмитасидан ҳудудга бириктирилган масъул бу ҳақда тегишли қўмитага ахборот бериши керак. Вилоят даражасидаги қолган масъуллар ҳам шундай йўл тутиши лозим. Хўш, кўрик-танловнинг Қарши тумани босқичида шунча иш бўлаётган бир пайтда улар қаерга қарашган? Тадбирда бевосита қатнашганми ўзи?

    Яна бир жиҳати, ҳудудий босқичлар ғолибларини аниқлаш учун жойларда тегишли мутасаддилардан иборат ҳакамлар ҳайъати шакллантирилган. Улар ҳар бир номинацияга, ҳар ўринга муносиб номзодни танлашда мавжуд баҳолаш мезонларига қатъий амал қилиши шарт. Ҳакамлар ўз вазифасини қанчалик сидқидилдан бажарди? Танловни ўтказиш ва иштирокчиларни рағбатлантиришда нега номига иш тутди? Шу саволлар билан мутасаддига юзландик.

    – Рости, қатнашганим йўқ, «подарка-мадарка»сини ташкил қилиш билан шуғулландим, – дейди кўрик-танлов ҳудудий босқичи бош ҳаками, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасан Турдиев. – Ташкилий масаласини қилиб берадиган одамман. Эрталабдан кечгача (кўрик-танлов назарда тутилган – таҳририят) тепасига бориб ўтиролмайман. Фалончи тадбиркорни олиб кел, деб ўтиришга вақтим ҳам йўқ. Кимга қандай номинация берилди, ким иштирок этди ё этмади, мен уни билмайман. Совғани тайёрлаш вақтида ўзимдан ўтгани ўзимга маълум. 2-3 миллион сўмга совға қилиб бердим. Кимгадир илтимос қилиб, қарзга бўлса-да, келтириб бердим. Бошида турган, ташкиллаштирган Савдо-саноат палатаси бўлади. Қолганидан хабарим йўқ.

    Хўп, туман ҳокими биринчи ўринбосари бош ҳакам бўлгани ҳолда Бешкентда бўла туриб туман босқичида қатнаша олмабди. Бироқ Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи эрталабдан ўша ерда эди. У Қарши шаҳридан борган экан, нега ҳудудда туман ҳокимидан кейинги ўринда турувчи мансабдор ўзининг идорасидан нари борса 300 метр узоқда ўтаётган танловга келолмайди? Даражаси ҳам паст эмас, Президент соврини учун ўтказилаётган кўрик-танлов.

    Қолаверса, ҳоким ўринбосари нега айбни ўзидан соқит қилишга уринади? Ахир вилоят ҳокимининг кўрик-танловни ўтказиш юзасидан чиқарган фармойишида ҳам кўрсатилган-ку, шаҳар ва туманлар ҳокимлари кўрик-танловнинг ҳудудий босқичларини белгиланган муддатларда, юқори савияда ўтказиши, ҳудудлардаги энг фаол тадбиркорлик субъектлари иштирокини таъминлаши керак. Қарши тумани ҳокимлигининг Президент соврини учун ўтаётган кўрик-танловга муносабати шуми?

    Бу ерда бошқа масала ҳам бор. Нима учун туман босқичи ғолибларини тақдирлашга атиги 2-3 миллион сўм маблағ сарфланган, яна қарз-қурз ҳавола қилиб? Вилоят ҳокими фармойишида ҳудудий босқични қай йўсинда молиялаштириш тартиби ҳам белгиланган. Тегишли манбалар ҳисобидан 10 миллион сўм ажратилиши лозим эди, 2-3 миллион сўм эмас.

    Хўп, туман ҳокими ўринбосари шуни ҳам амаллабди, дейлик. Совғага микротўлқинли печ, тефал ва термос бериш нимаси? Республика ташкилий қўмитасининг тегишли Низомида қайд этилган: танловнинг асосий ва қўшимча номинация ғолиблари учун совға сифатида уй-рўзғор буюмлари берилишидан имкон қадар воз кечиш, аксинча фаолиятида доимий равишда фойдаланадиган инвентарлар берилиши лозим. Тадбиркор юқоридаги совғани нимага ишлатади? Тефалга чой дамлаб ичадими? Бу унинг фаолиятига қандай ёрдам беради? Танловда ҳунармандлар ҳам қатнашди. Тикувчилик йўналишида иш олиб бораётган ҳунармандга нима керак? Тикув машинаси. Мана унга асқатадиган совға.

    Хулоса ўрнида айтганда, тадбиркор, фермер ва ҳунарманд учун энг нуфузли саналган кўрик-танловга номига ёндашиш, ўтса бўлди, қабилида иш тутиш ярамайди. Танлов юқори савия ва кучли рақобат муҳитида, холислик асосида ўтказилмас экан, ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳити яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, улар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтиришга ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш сингари кўрик-танловнинг бош мақсадлари рўёбини қандай таъминлаймиз? Илгари шундай кўзбўямачилик қилинган бўлса бордир, энди бунга асло йўл қўйиб бўлмайди.

    28.09.2018, 13:44   Изоҳ (0)   10214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иқтисодиёт университети ректори: Ўқув сифатини ошириш мақсадида 25 та хорижий мамлакатдан 40 дан зиёд олимлар жалб этилди

    28.09.2018, 13:23

    Андижонда катта миқдордаги долларни сўмга алмаштираётган шахслар қўлга олинди

    28.09.2018, 12:53

    Душанбеда МДҲ саммити бошланди

    28.09.2018, 12:50

    Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди 

    28.09.2018, 12:39

    Panasonic компанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан битим тузганлигини эълон қилди

    28.09.2018, 12:10

    Нидерландия компанияси Ўзбекистонда ўз муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 2 йил вақт сарфлади

    28.09.2018, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40

    Instagram: Муниса Ризаева оиласида байрам, Нилуфар Ҳамидованинг эри борми? Liil Хуррамов Канн кинофестивалида

    Шоу-бизнес | 23 май, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.