Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда проф рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 29 сентябрь (Тошкент вақти билан 30 сентябрь) куни АҚШда ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Профессионал боксдаги иккинчи жангида Жалоловга мезбон боксчи Томас Ҳаукинс рақиб бўлади.
Маълумот учун, Баҳодир май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди. Томас эса ҳозиргача 7 та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасини ўз фойдасига ҳал қилган (1 тасида нокаут эвазига ғалаба қозонган). Учта жангда эса мағлубиятга учраган (1 та жангда нокаут бўлган).
Изоҳ (0)