Хорватия терма жамоаси собиқ устози Славен Билич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Бу ҳақда «Спорт24» хабар берди.
50 ёшли мутахассис «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи бўлиб ишлайди. Билич клуб билан мавсум охиригача шартнома тузди. «Иттиҳод» амалдаги мавсумнинг дастлабки 4 та ўйинда 3 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этгани сабаб жамоа бош мураббийи Рамон Диасни истеъфога чиқарганди.
Биличнинг сўнгги иш жойи Англиянинг «Вест Ҳэм» жамоаси бўлганди. Мураббий инглиз клубидан 2017 йил ноябрь ойида истеъфога чиқарилган эди.