Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланадиган Дэвис Кубоги баҳслари кейинги йилдан янгича форматда ўтказилади. Янги форматга кўра, саралаш босқичида 24 та терма жамоа 12 жуфтликда иштирок этади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Мусобақанинг саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, ўзбекистонлик теннисчилар 2019 йилнинг февраль ойида Сербия терма жамоасига қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Қайд этиш лозим, Сербия терма жамоаси сафида жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, таниқли Новак Жокович ҳам кортга чиқиши мумкин.
Тўқнашув ғолиби турнирнинг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўйинлар 2019 йилнинг 1—2 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)